ОРИҚ ТУПРОҚ — узоқ муддат муттасил бир хил экин экавериш (монокультура), ўғит солмаслик ёки уни кам со¬лиш ва бошқа таъсирлар оқибатида унумдорлиги йўқолган ёки камайган ер — тупроқ. Ерга дам бериш, дуккакли экинлар, сидератлар экиш, органик ўғитлар солиш каби тадбирлар билан унумдорлигини тиклаш мумкин.