КАЛИФОРНИЯ ҚАЛҚОНДОРИ – мевали ўсимликларнинг зараркунандаси. Урғочисининг қалқони думалоқ, тўқ ёки сарғиш-кул ранг. Эркагининг қалқони чўзиқ тухумсимон, қаноти қизғиш. Личинкалари (қуртлари) аввал шох ва нов¬даларга, барг ва меваларга ёпишиб олади. Баъзан ёз давомида шох ва новдаларга, барг ва меваларга ёпишиб олади. Кейинчалик бутун да¬рахтни қоплаб олади. Ўсимликларни зарарлаш билан бирга турли ка¬салликларни келтириб чиқариши мумкин. Меваларда қизил, гунафша ранг доғлар пайдо бўлиб, сифати бузилади. К. қ. карантин зараркунан¬да. Кураш чоралари: дарахтлар парваришини яхшилаш, уларга қарши эрта баҳорда N30 препаратини пуркаш ва ҳ. к.