КЛОН СЕЛЕКЦИЯИ – бир нав ичида қимматбаҳо белгилар (меванинг йириклиги, сифатлили¬ги, ҳосилдорлиги ва ҳ. к.) билан алоҳида ажралиб турган ўсимлик ёки унинг қисмини танлаш ва кўпайтириш. Бундай хусусиятлар ташқи муҳит таъсирида ўсимликнинг бирон қисм ёки органининг ўзгариши (модификация) натижасида вужудга келади. Мутагенлар (фи¬зикавий ва кимёвий омиллар-турли нурлар, кимёвий моддалар ва ҳ. к.) таъсирида ҳам ўсимликда ирсий ўзгаришлар рўй бериши мумкин.