ЭЛИТА ЎСИМЛИКЛАР КИТОБИ – боғдорчилик ва токчиликда элита ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар ёзиладиган китоб. Ундаги бўлимлар: ўсимликлар тўғрисидаги режалар; тупроқ ва рельеф ҳақида маълумот; майдон ери¬ни тайёрлаш, экишни ташкиллаштириш ҳақидаги ишлар тафсило¬ти; кўчатларнинг сифати ва ва навдорлиги тўғрисида маълумот; ин¬вентаризация ва таъмирлаш натижалари; навлар ва клонлар бўйича ҳосилдорликни баҳолаш ва ҳ. к.