УРУҒ КОНДИЦИЯСИ – уруғлик учун аж¬ратилган, ГОСТ талабларига жавоб берадиган навдор (сара) уруғлар. Бундай уруғлар тўлишган, бир хил рангли, унувчанлиги юқори бўлади. Уруғмевалилар (олма, нок, беҳи) уруғларининг унувчанлиги 80-85%, данакмевалиларники (ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, шафтоли ва ҳ. к.) 75-90% бўлиши лозим.