МАНДАРИН, уншиу – рутадошларнинг апельсинлар туркумига мансуб доим яшил мевали ўсимлик. Ватани-Хитой. Дарахти 3, 5 м гача, шохлари тикансиз, тарвақайлаб ўсади. Бар¬глари этдор, тўқ яшил, овалсимон-чўзиқ, гуллари майда, оқ. Мева¬си ўртача, ясси, шарсимон, ноксимон, пўсти сариқ ёки қизғиш, эти¬дан яхши ажралади, эти серсув, гўштдор, 10-12 бўлакли, ширин ва би¬роз нордон, хушҳўр. Асосан пайвандлаб кўпайтирилади. Пайвандлан¬ган кўчати экилгач, 4-5-йили ҳосил беради. Асосан иссиқхоналарда ўстирилади.