УЗУМНИНГ МЕ¬ХАНИК ТАРКИБИ – турли нав узумларнинг ғужуми, пўсти, эти, шар¬бати, уруғи ва ҳ. к. ларнинг нисбий миқдорига қараб ушбу навнинг қандай мақсадда ишлатилиши мумкинлигини белгиловчи кўрсаткич. Бунда узум бошининг тузилиши (оғирлиги, ғужумлар сони ва б.), ғужумининг тузилиши (пўстининг қалин ёки юпқалиги, эти, уруғи, 1000 дона уруғининг оғирлиги ва ҳ. к.) кабилар инобатга олинади.