ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР УСУЛЛАРИ – боғдорчилик ва токчиликда мақсад ва вазифаларга кўра қўлланиладиган усуллар: дала усули (агротехника усулларини ўрганиш ҳамда нав синашда), вегетация усули (ўсимликка турли ташқи муҳит таъсирларини ўрганиш), лизиметрик усул (тупроқ хоссаларини ҳамда лизиметрияларда ўсимлик ҳаёт фаолиятини ўрганиш), лаборатория усули (махсус жиҳозланган лабораторияларда тупроқ ва ўсимликларни ўрганиш).