ҚАТОР ОРАЛИҒИГА ЭКИЛА¬ДИГАН ЭКИНЛАР, қатор оралиғи экинлари – ёш боғ, токзорларнинг қатор оралиғига экиладиган эртаги экинлар (карам, картошка ва бошқа сабзавот экинлари). Боғ ва токзор ҳосилга киргунга қадар майдондан кўшимча ҳосил олиш, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадларида амалга оширилади.