МИКРООРГАНИЗМЛАР – фақат микро¬скоп ёрдамида кўриш мумкин бўлган ҳаво ва тупроқдаги ҳаётий мав¬жудот (организмлар): микроблар, замбуруғлар, вируслар, бактерия¬лар. Инсон, ҳайвон, ўсимлик ҳаётида ижобий ва салбий рол ўйнайди. Масалан, тупроқдаги туганак бактериялар дуккакли ўсимликларнинг илдизида ривожланиб, атмосферадаги азотни ўзлаштириш хусусияти¬га эга; ерни азотга бойитади ва унинг унумдорлигини оширади.