МИКРОЎҒИТЛАР – таркибида микроэ¬лементлар (бор, мис, руҳ, марганец, молибден ва ҳ. к.) бўлган маъдан¬ли ўғитлар. Оз миқдорда бўлса-да, ўсимликнинг нормал ривожланиши учун, айниқса репродуктив органларнинг шаклланиши даврида зарур. М. ўсимликнинг ривожланишини тезлаштиради, ҳосилдорликни ошира¬ди, мева сифатини яхшилайди; ўсимликнинг замбуруғ касалликларига чидамлилигини оширади. Маъданли ўғитларга қўшиб ишлатилади.