ВИНОГРАД

5 февраля, 2022

ТОК, узум – 1) Витис туркуми, Витацеае Жусс оила¬си — токдошларга мансуб ўсимлик; ток тупи; 2) ток меваси-узум. Дунё¬нинг мўътадил, субтропик ҳамда тропик минтақаларида учрайди. Ток чирмашиб ўсувчи лиана шаклидаги ўсимлик. Токдошлар оиласи 14 тур¬кум ҳамда 1000 га яқин турларни ўз ичига олади. Барча туркумлари ичида энг кўп ўрганилгани ва халқ хўжалиги учун аҳамиятлиси Витис туркумидир. Узумчилик амалиётида фақат битта тури – витис вини¬фера энг аҳамиятли ҳисобланиб, экиб ўстириладиган навларнинг асо¬сий қисми шу турга мансуб. Дунё бўйича 30000 дан ортиқ, жумладан Ўзбекистонда 400 дан ортиқ (200 дан ортиғи маҳаллий) навлари бор. Кўчати 2-3- йили ҳосил беради, ҳосили навига қараб июн-сентябрда пишади. Таркибида 30%гача қанд (Қора кишмиш), вино, олма кислота¬лари, оқсил, калий, кальций натрий, фосфор, темир каби минерал туз¬лар, А, С, Р, В гуруҳ витаминлари, витамин РР кабилар кўп. Шифобахш. Узумнинг хўраки (Хусайни, Тойифи, Нимранг, Каттақўрғон, Паркати, Эчкемар, Қизил хурмойи ва ҳ. к.), кишмишбоп (Қора кишмиш, Оқ киш¬миш, Пушти кишмиш, Кишмиш Хишрау, ВИР кишмиши, Иртишар, За¬рафшон ва ҳ. к.) ва винобоп (Буваки, Сояки, Бишти, Асл қора, Ғулжа, Хиндогни ва ҳ. к.) навлари ҳосилдорлиги, ҳосилининг сифати, фойда¬ланиши жиҳатидан машҳурдир. Т. турлари ва навлари ҳақидаги фан “Ампелография”, мевасини кимёвий-технологик томондан ўрганадиган фан “Увология”, Т. нинг биологик хусусиятлари, ўстириш ва ҳосил етиштириш усулларини ўрганадиган фан “Токчилик” деб аталади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x