МЕВАЛИ ДАРАХТ ВА ТОКНИНГ ҲАЁТ ДАВРИ – мевали да¬рахт ва токнинг индивидуал ривожланишида рўй берадиган морфоло¬гик ва функционал ўзгаришлар йиғиндиси. Ўсимлик тури ва навига, ўсиш шароити, парвариши каби бир қатор омилларга боғлиқ. Масалан, ёнғоқ, анор 300 йилгача яшай олса, олма, нок 100 йилгача, ток 100 йил ва ундан ортиқ яшайди. Данакли мевалилар (айниқса шафтоли) уруғли мевалилар (олма, нок, беҳи)га нисбатан қисқа умр кўради.