ЧЕРНАЯ ГНИЛЬ

6 февраля, 2022

ҚОРА ЧИРИШ – асосан, олманинг замбуруғ касаллиги. Дарахт пўстлоғи, барглари, айниқса меваси кўпроқ зарар¬ланиб, устида қўнғир доғ пайдо бўлади. Касалланган мева бужмаяди, қорайиб тўкилади, баъзан дарахтда осилиб қолади. Олма Қ. ч. билан асосан, пишиш ва сақланиш даврларида касалланади. Кураш чоралари: боғ тупроғини шудгор ҳолида сақлаш, бегона ўтларни, тўкилган мева¬ларни йўқотиш, мис (1% ли) ёки темир купороси (3-5% ли) эритмала¬рини пуркаш ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x