ХУРМА, персимон

6 февраля, 2022

ХУРМО, персимон – эбендошлар оиласи¬га мансуб субтропик мевали ўсимлик. 200 га яқин турлари бор. Шарқ Х. си, виргин Х. си, кавказ Х. си, хитой Х. си каби турлари аҳамиятли. Кўп экиладигани шарқ Х. си бўлиб, ёввойи ҳолда Хитойда, у ердан мада¬ний ҳолда Японияга тарқалган. XIX аср охирларидан Краснодар ўлкаси, Қрим, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистонда экиб келинади. Дарахти 10-12 м, барг тўкувчи. Барглари катта, яхлит, ялтироқ, эллип¬ссимон, қалин. Гуллари бир ёки икки жинсли. Май ойида гуллайди, гул¬лари кўримсиз, оқ. Меваси навига қараб октябр-ноябрда пишади; йирик, ясси-думалоқ ва бироз чўзиқроқ, сарғиш, тўқ сариқ; тўлиқ пишганда жуда мазали ва тўйимли, шифобаҳш. Таркибида 23-25 % гача қанд, 30% гача қуруқ моддалар, витаминлар, минерал тузлар бор. Уруғидан ва пай¬вандлаб кўпайтирилади. Кўчати экилгач, 3-4-йили ҳосилга киради. Да¬рахти 16-20°С гача совуққа чидаши мумкин. Кўчати 6 х5 м оралиқда эки¬лади, шохлари мўрт. Ўзбекистонда Вахш, Зенджи-мару, Таджикский, Та-мопан большой, Хиакуме навлари районлаштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x