ОНТОГЕНЕЗ – шахсий тараққиёт; тирик организм, хусусан, ўсимликларнинг пайдо бўлишидан то табиий ҳолда нобуд бўлишигача ўтадиган яшаш даври. Мевачилик ва токчилик амалиёти¬да онтогенетик тараққиёт одатда кўчат ёки уруғкўчатларнинг дастлаб¬ки ривожланишидан ҳисобланиб, то уларнинг ҳосилдан қолиб нобуд бўлишигача давом этади.