ОПТИМИЗАЦИЯ ПЛОДОВОДСТВА И ВИНОГРАДРСТВА

6 февраля, 2022

МЕВАЧИЛИК ВА ТОКЧИЛИКНИ – ҚУЛАЙЛАШТИРИШ маъ¬лум худудда мевачилик ва токчиликни ривожлантиришнинг энг қулай йўлини топиш жараёни. Бу эски яроқсиз мевали дарахт ва ток тупла-рини қўпориб ташлаш, ёш кўчатларни экиб, уларни ҳосилга киргун¬ча парвариш қилиш билан боғлиқ. Одатда ёш боғ ва токзорларни бар¬по қилиш турли технология ва навларни экиш, унга сарфланадиган маблағлар ҳамда бошқа ресурслар асосида амалга оширилади ва улар¬нинг самарадорлиги бир хил бўлмайди. Шунинг учун ажратилган май¬доннинг тупроқ-иқлим шароитлари, сув, ўғит ва техника билан таъ-минланганлик даражаси каби имкониятлар инобатга олиниши зарур. Фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва уларни ривожлантиришда оптималлаштиришга эътибор қаратилмоғи лозим

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x