ТАЖРИБА ДАЛАСИ, тажриба майдони — ўсимликлар устида турли тажрибалар (нав синаш, турли агротехника тадбирларини синаб кўриш, ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини кузатиш ва ҳ. к.) олиб бориладиган майдон ёки участка.