ПАРТЕНОЦИССУС – ток туркумларидан бири. 19 турни ўз ичига олади. Асосан Шимолий Америка, Жанубий ва Ғарбий Осиёда ўсади. Меваси майда, қора, ейишга яроқсиз. –30ºС совуққа чидайди; филлоксера билан зарарланмайди. Шакли ва баргла¬ри чиройлилигидан манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.