ПЕКАН – ёнғоқдошларга мансуб мевали дарахт. Ватани-Шимолий Америка. Кавказ, Қрим, Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда учрайди. Дарахти баланд ва бақувват. Кўчати ўтқазилгач, 4-5-йили ҳосилга киради.Барглари патсимон, қишда тўкилади. Гуллари исирғасимон. Меваси-ёнғоғи сентябр-ноябрда пишади; думалоқ, ту¬хумсимон, цилиндрсимон, пўсти силлиқ ёки қовургали. Мағизи ёпишқоқ, таркибида 70-75 % мой, 10-13% оқсил ва бошқалар бор; ма¬зали ва тўйимли. Ёнғоғидан ва пайвандлаб кўпайтирилади. 10х8 м. оралиқда экилади.