МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ВА ТОК ТУПЛАРИНИ КЎЧИРИБ ЎТҚАЗИШ – агротехника усулларидан бири; турли ёшдаги мевали да¬рахтлар ва ток тупларини бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтқазиш. 2-4 ёшдаги дарахтларни кўчириб ўтқазишдан кўра, 5-10 ёшдаги да¬рахтларни кўчириб ўтқазиш анча мураккаб (одатда бундай дарахт¬лар кўчириб ўтказилмайди; улар тутмайди). 3-4 ёшдаги дарахтлар, 20 ёшгача бўлган ток туплари атрофи 50-70 см кенгликда, 60-70 см чуқурликда қазилиши лозим. Туплар тупроғи билан олдиндан тайёр¬лаб ўғитлаб қўйилган чуқурга илдизларини қисқартириб ўтқазилади ва камида бир челак сув қуйилади.