ПЕРСИК

6 февраля, 2022

ШАФТОЛИ – раънодошларга мансуб данакли мева¬ли дарахт. Кўчати ўтқазилгач 2-3-йили ҳосил беради. Дарахти ўртача, 15-20 йилгача яшайди. 6 тури маълум; экиладиган навлари оддий тури¬дан тарқалган. Барглари наштарсимон, навбат билан жойлашган. Гули икки жинсли; мартда гуллайди, гуллари оқиш, пушти. Меваси навига қараб май ойидан сентябргача пишади; турли шакл ва рангда, оғирлиги 20-400 г; таркибида 10-14% қанд, 0, 4-1% олма, вино кислоталар, А, С каби витаминлар, пектин, ошловчи моддалар ҳамда минерал тузлар бор; шифобаҳш. Меваси ейилади, қуритилади, қайта ишланади. Кўчати баҳорда 5х5 м. , 5х4 м. , 4х3 м. оралиқда экилади. Ўзбекистонда Гулноз, Инжирный новый, Кардинал, Лола, Малиновый, Наргиз, Нектарин таш-кентский, Фарход, Эльберта каби навлари районлаштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x