ПЛОД

6 февраля, 2022

МЕВА – уруғланиш натижасида ҳосил бўладиган маҳсул; ривожланган тугунча. М. тугилишида тугунчадан ташқари, гулнинг бошқа қисми ҳам (косача ва гул ўринлар) иштирок этадиган М. лар «сохта мева» дейилади (масалан, қулупнай). Уруғли М. лар (олма, нок, беҳи, дўлана), данакли мевалар (ўрик, шафтоли, гилос, олча, олхўри ва ҳ. к), ширали М. лар (узум, ананас ва ҳ. к.), резавор М. (қулупнай, ма-лина, смородина ва ҳ. к.), тўп М. лар (анжир, тут ва ҳ. к.) ва бошқалар бўлади. М. мева қати ёки перикарпийдан иборат. М. нинг ташқи қисми перикарпий, ейиладиган қисми мезокарпий дейилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x