ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЗИЧЛИ¬ГИ, дарахтлар зичлиги – майдон бирлиги ҳисобига ўсимликларнинг жойлашиши. Ў. . з. ни аниқлашда тупроқ-иқлим шароити, ўсимлик тур¬лари ва навларининг биологик хусусиятлари, экиш оралиғи ҳисобга олинади. Ҳар бир мевали ўсимликнинг юқоридаги шароит ва хусуси¬ятларига қараб белгиланган экиш оралиғи ишлаб чиқилган. Масалан, кучли ўсувчи пайвандтагдаги олма кўчатлари 8х6 м. , 7х5, 4х6 м. , ток 3 х3 м. , 3 х 2, 5 м. оралиқда экилади.