ТУПРОҚ СУВ РЕЖИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ – ўсув даври мобайнида тупроқнинг асосий илдиз жойлашган қатламида оптимал нам заҳирасини вужудга келтиришга қаратилган агро-мелиоратив тадбир. Мевали ўсимликлар ва токнинг суғориш режимини тўғри белгилаш учун тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ўсув даврининг турли фазалари¬да талаб қилинадиган сув миқдори ҳисобга олинади. Тупроқдаги нам ўта ортиқча ва кам бўлганда боғ ва токзор ҳосилдорлиги пасайиб кета¬ди. Ўсимликлар нафақат нам етишмаслигидан, шунингдек озиқ модда¬лар ва ҳаво етишмаслигидан ҳам захарланади. Бу ишлар суғоришни тўғри ташкил қилиш, суғориш техникаси, вақти ва миқдорига аҳамият бериш билан тартибга солиниши мумкин. Суғорилмайдиган шароит¬да сув режими тупроққа сифатли ишлов бериш, мульчалаш(ўсимлик қолдиқлари ва ҳ. к. билан) ижобий натижа бериши мумкин.