РЕГУЛЯТОРЫ РОСТА

6 февраля, 2022

ЎСТИРУВЧИ МОДДАЛАР – ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи ор¬ганик бирикмалар. Буларга ауксинлар типидаги фитогармонлар, гиббе¬реллинлар, цитокининлар, флориген((гуллашнинг гармонал комплек¬си), шунингдек табиий ҳолдаги ноорганик бирикмалар (фенолкарбонли кислоталар) кириб, ўсимликларнинг қўшимча ўсишига таъсир кўрсатади. Масалан, ауксинлар табиий ҳолда юксак ўсимликларда учраб, уларга 3-индолилсирка, 3-индолилмой, 3-индолилпропин, альфанафтилсирка (АНУ), альфанафтилмой (КАНУ) каби кислота¬лар кириб, қаламчаларда илдиз ҳосил қилиб, уларнинг ўсиши ва кўчатларнинг яхши тутиб кетишини тезлаштиради. Цитокининлар уруғларнинг тезроқ униши, куртакларнинг шаклланиши, новдалар¬нинг ўсишига таъсир кўрсатади. Ретардантлар (хлорхолинхлорид) ўсимликка гиббереллинларга қараганда тескари таъсир кўрсатади, яъни ўсимлик вегетатив қисмларининг ўсишини кечиктиради, новда¬ларни қисқартиради, аммо пишишини тезлаштиради. Гиббереллинлар эса, ўсимликларнинг яшил қисмларига кучли таъсир кўрсатади, барглар шакли ва ҳажмини катталаштиради, уруғсиз узум навлари (кишмишлар) ғужумларини катталаштиради ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x