СЕЛЕКЦИЯ РАСТЕНИЙ

6 февраля, 2022

ЎСИМЛИКЛАР СЕЛЕКЦИЯ¬СИ – қишлоқ хўжалик ўсимликлари, жумладан ток ва мевали ўсимликларнинг янги навларини яратиш ҳамда мавжуд навлар сифа¬тини яхшилашга қаратилган тадбирлар тизими. Селекциянинг илмий-назарий асоси генетика ҳисобланади. Бош йўналиши: серҳосил, совуққа, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, шу¬нингдек қимматбаҳо хўжалик белгиларига(мева ва узум бошлари¬нинг катталиги, ғужумларнинг йириклиги ва уруғсизлиги, эртапишар¬лиги, ширадорлиги, кўркамлиги, транспортбоплиги, узоқ сақланиши ва ҳ. к.) эга бўлган навларни яратишдир. Абориген (маҳаллий) навлар¬ни ўрганиш, уларнинг ичидан қимматбаҳо белги ва хусусиятларга эга¬ларини ажратиб олиш; табиий ҳолда ирсий ўзгаришларга эга бўлган ток ва мевали ўсимликлар шакллари ва навларини излаш; дурагайлаш йўли билан талаб даражасидаги янги навларни яратиш; клон селекция¬си; сунъий мутагенез каби усуллари кенг тарқалган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x