ШИПОВНИК, дикая роза

6 февраля, 2022

НАЪМАТАК, ёввойи атиргул – раъно¬дошларга мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 2 м гача, шох ва новдала¬ри тиканли, барглари мураккаб, эллипссимон. Июнда гуллайди; гулла¬ри қизил, пушти, оқ, сариқ. Меваси август-сентябрда пишади, думалоқ, овалсимон, ноксимон, пушти, қизил, тўқ қизил, серуруғ, шифобахш; таркибида А, В2, Р, К, Е каби витаминлар, қанд, лимон кислота, пектин моддалар бор. Витамин С га бойлиги бўйича бошқа мевали ўсимликлар ичида биринчи ўринда туради. Уруғидан, илдиз бачкиларидан кўпаяди. 3-4-йили ҳосил беради. Маданий атиргул учун яхши пайвандтаг. Йўл, ариқ бўйлари ва бошқа жойларда табиий ҳолда кўп учрайди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x