ШПАЛЕРА

6 февраля, 2022

ШПАЛЕРА, сўри симсўри – ток туплари, суст ўсувчи пайванд-таглардаги мевали дарахтлар шох ва новдаларини кўтариб туриш учун ишлатиладиган тиргак-сўрилар. Ш. хилларига қараб қозиқлардан, ёғоч, темир, темир-бетон, пластмасса устунлар, симлар, ёғоч бағазлар кабилардан иборат бўлади. Сўриларнинг баландлиги, бағазларнинг қатори ва сони ток тупларининг ўсиш кучи, экиш оралиғи, қишлоқ хўжалик анжомларидан фойдаланиш, ўстириш усулларига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Ш. нинг тик, горизонтал (ётиқ), қўш қаторли, со¬ябонли каби хиллари бор. Амалиётда катта майдонлардаги ток тупла¬ри ҳамда суст ўсувчи олма дарахтлари темир-бетон устунлар (четки устунлар бўйи 3,3-3,6 м, оралиқ устунларники 3-3,2 м.) ва уларга (ҳар бирининг оралиғи 40-60 см) 3-4 қатор сим тортилган симбағазаларда ўстирилади. Бундай усулда ўстирилаётган ўсимликлар қуёш нуридан, ёруғликдан самарали фойдаланади, яхши ривожланади, барглари кўплаб органик моддалар ишлаб чиқаради, меваларнинг пишиши тез-лашади, сифати ортади, шамол яхши ўтиши оқибатида замбуруғ касал-ликларига кам чалинади, четдан чангланиш ҳамда парвариш ишлари, ҳосил териш учун қулай шароит вужудга келади ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x