ҚИСҚАРТИРИШ – ўсимликнинг бир йиллик новда ёки кўп йиллик шохларининг маълум қисмини олиб ташлаш. Ўсимликнинг ўсиши кучаяди, шох-шабба ихчамлашади, ҳаво, ёруғлик режимлари яхшиланади, ўсиш, ҳосил органлари кўпаяди. Новдалар ёки шохлар ўсиш холатига қараб кучли (калта қолдириб), ўртача (деяр¬ли ярми) ва кучсиз (1/3-1/5- қисми) қисқартирилади.