ҲОСИЛДОРЛИК – мазкур йил ёки маълум даврда 1 га экинзор, боғ ёки токзордан олинадиган ҳосил миқдори. Бу тупроқ-иқлим шароитлари, ўстириш усуллари, ўсимлик тури, нави ҳамда парваришига боғлиқ. Ҳ. навларнинг биологик белгиларини ифо¬далайди. Халқ хўжалиги учун хўжалик Ҳ. (ҳар бир дарахт ёки ток ту¬пида ёки бир гектар боғ ёки токзорда етиштирилган ҳосилнинг уму¬мий миқдори) аҳамиятли бўлиб, унинг эмбрионал, биологик, потенци¬ал, ҳақиқий Ҳ. хиллари бор. Хақиқий Ҳ. одатда эмбрионал ва потенци¬ал Ҳ. дан кам бўлади. Ҳозирда эмбрионал ҳамда ҳақиқий ҳосилни по¬тенциал ҳосил даражасига етказиш боғдорчилик ва токчилик олдида турган асосий масалалардан ҳисобланади.