ЭТДОР, гўштдор – барг, тана (поя), илдиз ва мева¬ларнинг этдор бўлиши.

СЕМИЗ БАРГЛИ, этдор баргли – барги қалин ўсимликлар.

ЭТДОР-ДАНАКЛИ – қалин эт ва данакдан иборат мева (шафтоли, олхўри, гилос ва ҳ. к.).

ҒУЖУМ ЭТИ – узум ғужумларининг этдорлиги.

МЕВА ЭТИ – турли хўл меваларнинг ейилади¬ган юмшоқ қисми. Этдор, серсув, карсиллайдиган ва ҳ. к. бўлади.

МУШМУЛА – раънодошларга мансуб доим яшил субтропик мевали ўсимлик. Ватани — Жанубий-Шарқий Осиё. Гру¬зия, Краснодар ўлкаси, Озарбайжонда экма ҳолида учрайди. Бўйи 4-6 м гача. Октябр-январда гуллайди. Меваси май-июнда пишади; нокси¬мон, 20-80 г, ширин, серсув, хушҳўр; ейилади, қайта ишланади.

УНСИМОН ҒУБОР, кулсимон ғубор – замбуруғ таъсирида касалланган ўсимлик барглари, новдаси, меваси устини қоплаган кулсимон ғубор.

УНШУДРИНГ – паразит замбуруғлар қўзғатадиган ўсимлик касаллиги. Ток, олма, шафтоли, крижовник каби¬ларда учрайди. Барг, шох, новдалар, меваларида унсимон ғубор (доғ) ҳосил бўлади, барглар буралади, новдалар қийшаяди, ғужумлар ёрила¬ди, оқибат ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Кураш чоралари: зарарлан¬ган новдалар йўқотилади, парвариш яхшиланади, коллоидли олтингу¬гуртнинг 0, 5-1% ли эритмаси пуркалади ва ҳ. к. Яна қ. Оидум

ХАЛҚА, давра – 1) тана (поя)нинг бир қисми (бўғими)да тўп бўлиб, ўсган шох, барг, гулдан иборат учта орган гуруҳи; 2) ме¬вали дарахтларга халқасимон шакл бериш усули. Бунда ҳар бир ярусда (яруслар сони 1-2 та) 3-5 тадан шохчалар қолдирилади.

МУТАЦИОН ЎЗГАРУВЧАНЛИК, мутацияга мойиллик — ташқи муҳит таъсирида организмда содир бўладиган кескин ўзгаришлар. Бундай ўзгаришлар ирсий белгиларга маълум даражада таъсир кўрсатади. Наслда пайдо бўлган ва мустаҳкам белги ҳисобланган ижобий мутантлар. Мева ва узумнинг янги қимматли навларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz