ДАРАХТ ТАНАСИНИ ТО¬ЗАЛАШ – мевали дарахтлар танасини зараркунандалар ва касалликлар¬нинг тарқалиши учун уя ҳисобланган эски, чириган пўстлоқларидан тозалаш. Ҳар йили кеч кузда ёғоч ёки металлдан ясалган қирғичлар (пўстлоқ тозалагичлар) ёрдамида бажарилади. Чиққан пўстлоқлар ёқилади. Тозаланган дарахт танаси охак суви билан оқланади.

ЎҒИТЛАРНИ МАРКАЗГА СОЛИШ – ўғитларни мевали ўсимликлар ҳамда токнинг асосий сўрувчи илдизлари ривожланган зонага солиш. Кўп меҳнат талаб қилиши ҳамда илдизни шикастлаш мумкинлиги туфайли кенг қўлланилмайди.

ЕРНИ БАҲОЛАШ – қишлоқ хўжалиги ерлари¬нинг ишлаб чиқариш ҳамда халқ хўжалигидаги қиммати кўрсаткичлари тизими. Мевачилик ва узумчиликда Е. б. кўрсаткичларига тупроқ бони¬тровкаси, тупроқни сифат ва иқтисодий томондан баҳолаш кабилар ки¬риб, улар ер кадастрининг асоси ҳисобланиб, ерлардан илмий асосда са¬марали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва яхшилаш, боғдорчилик ва узумчиликни ихтисослаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

ОТА ЎСИМЛИК – ўсимлик навлари¬ни чатиштиришда чангини олиш учун ажратилган ўсимлик.

ЧИҚИНДИ ВА ТАШЛАНДИҚЛАР – мева ва узумни қайта ишлаш вақтида ҳосил бўлган чиқиндилар (узум турпи ва ҳ. к.), қишлоқ хўжалиги ҳамда коммунал хўжаликлари ташландиқлари. Таркибида турли органик бирикмалар, озиқ моддалар бўлганлигидан ўғит сифатида фойдаланиш мумкин.

ДАРАХТЛАРДАН ҚОРНИ СИЛКИТИБ ТУШИРИШ – мевали дарахт шохларини синиб кетишдан сақлаш мақсадида қалин ёққан қорни силкитиб тушириш. Дарахтнинг тепа қисмидаги қор учига латта ва бошқа материаллар ўралган таёқ ёки биронта мослама ёрдамида туширилади.

БУТОҚ, новда – дарахт танаси, асосий шохлардан ўсиб чиққан новда

БАЧКИ НОВДА, бачки шох – ўсимлик танаси ёки илди¬зидан ўсиб чиққан новдалар. Ривожланиши нормал бўлган ўсимликларда кўпинча олиб ташланади (асосий поянинг нам ва озиқ моддалардан тўлиқ фойдаланиши учун); совуқдан, дўлдан зарарланган, қариган мевали дарахт¬лар ва токнинг айрим қисмларини тиклашда фойдаланиш ҳам мумкин.

НИСБИЙ ТИНИМ – ўсимлик орга¬низмининг ноқулай иқлим шароити, масалан, совуқ туфайли ривожла¬нишдан вақтинча тўхтаган ҳолати. Мевали ўсимликлар ҳамда токда бу давр январ-феврал ойларига тўғри келади.

НИШАБ ЕР – паст-баландлиги ҳар 100 м. да 1 м ва ундан ортиқ фарқ қиладиган ёнбағир ерлар.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz