Сублимация қилинган, яъни сунъий усулда қайта ишланиб, қуритилган тарвузнинг жаҳон бозоридаги нархи эса 22—28 долларга борар экан.

Юртимиз қишлоқ хўжалиги учун жорий йил анча баракали бўлди. Деҳқонлар аксар турдаги маҳсулотлардан яхшигина ҳосил кўтариб, бозорларимизни тўлдирди. Нарх-наво шунга яраша арзонлашди. Одамларнинг бундан кўнгли тўлмоқда. Аслида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳам шу — арзон ва сифатли маҳсулотга бўлган талабни қондириш. Аммо бундан етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳам зиён кўрмаслиги керак. Баракали хирмон кўтарган деҳқоннинг даромади ҳам шунга яраша бўлса, нур устига аъло.

Афсуски, ёз ойларида бунинг акси кузатилган ҳолатларга ҳам дуч келдик. Аввалига меъёридан ортиқ миқдорда етиштирилган пиёзнинг бир қисми сотилмай, далаларда қолиб кетди, мавсумнинг талабгир маҳсулотларидан бўлган тарвуз-қовун нархи кутилганидан арзон бўлди. Бунинг ҳисобига кўплаб деҳқонлар харажатини ҳам қоплай олмагани ҳақида эшитдик. Таклифнинг талабдан ортгани уларнинг даромадига сезиларли таъсир кўрсатган.

Ахир бозорда нарх-наво ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Бир мавсумда қиммат бўлган маҳсулот, кейингисида кескин арзонлаши мумкин. Буни деҳқон ёки исталган маҳсулот етиштирувчи ҳисобга олиши, бозорни ўрганиши керак. Шунда ўтган йили нархи сезиларли қиммат бўлган қовун-тарвуз бу йил ҳам ундай бўлмаслиги, ёппасига етиштирилган маҳсулотга бозорда талаб тушиб кетиши мумкинлиги чамаланган бўларди.

Бироқ буни камчилик деб ҳам бўлмайди. Маҳсулот қанча кўп бўлса, шунча мўл-кўлчилик бўлади. Бу яхши, фақат қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ошиб бораётган ҳозирги шароитда янги ечимлар топишнинг вақти келди. Яъни маҳсулотни саноат усулида қайта ишлаш орқали ҳам ҳосилни нес-нобуд қилмаслик, ҳам бир неча баробар кўпроқ даромад топиш мумкин. Замонавий қилиб айтганда, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, консервация ва сублимация қилиш энг тўғри ечимлардан бирига айланди.

Биргина мисол. Ёз мавсумининг энг севимли маҳсулоти ҳисобланган тарвузнинг юртимиз бозорларидаги ўртача нархи 10—12 минг сўм атрофида. Сублимация қилинган, яъни сунъий усулда қайта ишланиб, қуритилган тарвузнинг жаҳон бозоридаги нархи эса 22—28 долларга борар экан. Бир килограмм қуритилган маҳсулот учун полиздан узилган 4 та тарвуз керак бўлишини чамаласак, қоладиган даромад бир неча баробар юқори эканини ҳисоблаш қийин эмас.

Буни Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Perfect Logistics” корхонаси ўз тажрибаси мисолида исботламоқда. Барча турдаги маҳсулотларни сублимация усулида қайта ишлаш қувватига эга корхонада илк бор қуритилган тарвуз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу юртимиз амалиётида ҳам ўзига хос янгилик. Қадоқланган маҳсулотнинг синов намуналари хориж давлатларига маъқул келиб, аксарияти ҳамкорлик таклифини билдирган. Ҳозирча Россиянинг иккита йирик компанияси билан қиймати 2,5 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланган. Тайёр маҳсулотлар бири-кетин Хитой, Туркия, Буюк Британия, Германияга ҳам чиқарилади.

— Сублимация усули барча маҳсулотларни 99 фоиз табиийлигини сақлаган ҳолда қуритиш имконини беради, — дейди корхона директори Отабек Матчонов. — Умумий майдони 7,5 гектардан иборат комплексимизда маҳсулотларни конвекцион, сублимация усулида қуритиш ҳамда жем-мураббо, шарбат ишлаб чиқаришга мўлжалланган 3 та завод қурилган. Шундан дастлаб сублимация усулида қуритиш заводимиз ишга туширилди. Бу ерда мева-сабзавот тўлиқ қайта ишланиб, замонавий усулда қуритилади. Бироқ бошқа турдаги маҳсулотлар, масалан, сут-қатиқни ҳам сублимация қилса бўлади. Талабга қараб маҳсулот чиқарамиз. Ўтган йили синов тариқасида тарвузни қуритиб кўргандик, яхши чиқди. Намуналарни бир неча давлатга юбордик, уларга маъқул келди. Оз миқдорда айрим давлатларга экспорт ҳам қилдик. Очиғи, маҳсулот сотувида муаммо бўлмайди, чунки қуритилган маҳсулотларга хориж бозорида талаб юқори, нархи ҳам анча қиммат. Қуритилган тарвузни бу йилдан катта ҳажмда ишлаб чиқаришни бошладик. Маҳсулотларга “ISO 22000” ва “Ҳалол” сертификатлари олинган.

Жараёнга тайёргарлик корхонада анча олдин бошланган. 2019 йилда қурилиши бошланган заводлар 2020 йилда ишга тушиши керак эди. Аммо пандемия сабаб ишлар ортга сурилди, Хитой ва Туркияга буюртма қилинган қурилмалар икки йил кечикиб келди. Ниҳоят, 2023 йилда завод қуриб битказилди ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бевосита кўмагида ишга туширилди. Йил охирига бориб йирик ҳамкорлар билан шартнома имзолашга эришилгач, 750 килограмм намуна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хорижга жўнатилди. Жорий йилдан сотув учун маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган бўлса, сентябрь ойидан катта ҳажмда экспорт амалга оширилади. Ҳозир корхона 30 фоиз қувватда ишлаяпти ва 40 кишининг бандлиги таъминланган. Мавжуд 3 та завод тўлиқ қувватда ишга тушганда, 200 дан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Бу оддий қоқи эмас

Муҳими, маҳсулотга талаб бор. Мижозлар эса юқори қийматли бозорлар. Айниқса, Европа давлатлари қуритилган тарвузга катта қизиқиш билдирмоқда. Талабни доим юқори қўядиган ушбу мамлакатлар, аввало, сифатга ишонч ҳосил қилгани турган гап. Иш аввалида намуналар Европанинг бир қанча давлатига юборилиб, ижобий хулосалар асосида фитосанитар сертификатлар олингани бунинг тасдиғи.

Корхонада иш жараёни энг сўнгги технологиялар асосида ташкил этилган. Мева-сабзавот ҳозирча Хоразмнинг ўзидан олинаётир. Аввал ҳаммаси лаборатория текширувларидан ўтказилиб, кейин иш бошланади. Заводда маҳсулот сақлаш учун 2 минг тонна сиғимга эга табиий омборхона ҳамда 1600 тонналик музлаткич ҳам бор. Корхонанинг конвектив усулда қуритиш заводида маҳсулотлар икки соат ичида буғ ёрдамида қоқига айлантирилади. Бу ўзимиз билган мева-сабзавот қоқилари бўлиб, одатда маҳсулот табиийлигини сезиларли даражада йўқотади. Аммо бозорда бунинг ҳам ўз харидорлари бор.

Сублимация усули эса анча мураккаб жараён. Бу бир ҳолатнинг иккинчи ҳолатга ўзгаришини англатувчи усул бўлиб, мазкур технологияда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари вакуум остида, паст ҳароратда совитилиб, қуритилади. Натижада мазаси ва фойдали элементлари бошқа қуритиш технологияларига қараганда юқори даражада сақланиб қолади. Шу боис, жаҳон бозорида сублимация усулида тайёрланган маҳсулотларга талаб юқори, нархи ҳам анча баланд юради.

— Заводда қуритиш жараёнларининг бари махсус технологиялар ёрдамида амалга оширилади, — дейди Отабек Матчонов. — Яъни тарвуз фақат ювилиб, тозаланади ва керакли шаклда кесилиб, техникага жойланади. Жараёнда сиғими 1200 килограммга тенг 2 та музлаткичда ҳаво ҳарорати 5 сония ичида минус 50 даражагача тушади. Кейинги босқичда эса маҳсулот вакуум ичида қуритилади. Салкам 24 соат деганда ўз табиийлигини 99 фоиз сақлаган тайёр қуритилган тарвуз олинади. Бундан ташқари, технология тарвузнинг қандай ҳажмда кесилган бўлса, шундайлигича қолишини таъминлайди.

Сублимация усулининг ўзига яраша мураккабликлари ҳам бор. Аввало, уни тушунадиган ва ишлата оладиган кадрлар ҳозирча кам. Иккинчидан, жараёнда газ ёки электр энергиясидан узилиш бўлиши керак эмас. Акс ҳолда қурилма ичидаги 10—15 минг долларлик маҳсулот бир неча дақиқалар ичида яроқсиз ҳолга келади.

Завод бир суткада 2-2,5 тонна тарвузни қайта ишлаш қувватига эга. Тадбиркорлар хомашёга талабни юртимиз шароитида бемалол қондира олади. Боиси, серқуёш ўлкамизда тарвуз етиштириш мавсуми 7-8 ой — апрель ойидан то ноябргача давом этади. Зарурат бўлса, йил-ўн икки ой ҳам етиштириш мумкин. Қишлоқ хўжалигидаги илмий ёндашув ва ривожланишлар бунга имкон беради. Агар ҳар бир ҳудудда шундай қайта ишлаш корхонаси бўлса борми, бу йил кузатилгани каби меъёрдан ортиқ етиштирилган мева-сабзавот далаларда қолиб, нес-нобуд бўлмайди. Аксинча, қайта ишланиб, қиймати янада ортади.

Корхонада барча турдаги мева-сабзавот сублимация усулида қуритилиб, синовдан муваффақиятли ўтказилган. Айримлари талабга кўра экспорт ҳам қилинган. Ҳозирча энг қиммат сотилгани сублимацияланган қулупнай бўлиб, унинг 1 килограмми нархи 32 долларгача боради. Тадбиркорнинг айтишича, жаҳон бозорида кўпроқ юртимизда етиштирилган сабзи, қулупнай, қовун, олма, шафтолига талаб юқори. Уларни қуритилган ҳолда сотиб олишга тайёр харидорлар эса талайгина. Корхона яқин ойларда ана шу қувватларини ҳам фаол ишга туширмоқчи. Қўшимчасига шарбат, жем-мурабболар ҳам тайёрланади.

Ирода ТОШМАТОВА,

“Янги Ўзбекистон” мухбири

Мавсумда тарвузнинг ҳар гектаридан 30 тоннадан, қарийб 750 тонна ҳосил олишни режа қилинган, деб хабар берди yuz.uz сайти.

Кўкдала тумани деҳқонлари тарвузчиликда ўзига хос тажриба яратган. Ҳар йили кўкдалалик тарвузчиларнинг ҳосили тайёр бўлишини ҳатто экспортчи корхоналар ҳам пойлаб туради. Боиси у ерда етиштирилган тарвузлар нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам харидоргир.

Кўкдалалик деҳқонлар йилдан йилга тарвузчиликда самарадор технологияларни қўлламоқда ва бу ижобий натижалар бермоқда. Куни кеча Кўкдала тумани «Жамшид Жуманазаров» фермер хўжалигида етиштирилаётган тарвузлар пишди.

«Жорий йилда 25 гектар майдонга тарвуз экилган, шундан дастлабки 1 тоннаси маҳаллий бозор расталарига етказиб берилди. Мавсумда тарвузнинг ҳар гектаридан 30 тоннадан, қарийб 750 тонна ҳосил олишни режа қилганмиз. Етиштирилган ҳосил асосан экспортга йўналтирилади» – дейди тадбиркор С.Жуманазаров.

Дарҳақиқат, бир неча йиллар олдин фақат чорвачилик билан кун кўриб, минглаб гектар майдонлардан яйлов сифатида фойдаланган кўкдалаликлар ҳозирги кунда деҳқончилик айниқса, тарвуз-қовун етиштиришда одимлаб кетишди. Уларнинг бугунги фаолияти ва эришаётган натижалари бунга яққол мисол.

Бугун мамлакатимизда аёлларга, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада бугун аёлларимиз ҳам тадбиркорлик қилиб оилавий даромадни ошириш ҳамда хонадонидаги фаровонликни таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

 

11-август куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эр эгалари кенгаши ҳузуридаги Ўзбекситон агро ахборот инновация маркази томонидан юритилаётган “Лидер фермер аёллар орқали қишлоқ хотин-қизларини қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб қилиш ва уларнинг даромадини яхшилаш” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида 1 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимидаги Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинар-тренингда вилоятда фаолият юритаётган 10 нафардан ортиқ этакчи лидер фермер аёллар иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари, Тошкент Давлат аграр университети ўқитувчи профессорлари, Томорқачилик миллий маркази мутахассислари ва Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази ходимлари иштирок этишди.

Семинарда лидер фермер аёллар томонидан хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш каби масалаларда мухокама қилинди.

Бугунги бошланган семинар-тренинг лидер фермер аёлларни аёлларимизнинг томорқа майдонларидан янада самарали фойдаланишлари ва даромадларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Бизнинг мақсадимиз иштирокчиларимизни фақатгина ўқитиш эмас, кейинчалик ушбу йўналишдаги фаолият юритаётган аёлларни мулоқотлар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ютуқларга эришишида кўмакдош бўлишдан иборат.

Севара Нуралиева, 

Лойиха эксперти

26-август куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эр эгалари кенгаши ҳузуридаги Ўзбекситон агро ахборот инновация маркази томонидан юритилаётган “Лидер фермер аёллар орқали қишлоқ хотин-қизларини қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб қилиш ва уларнинг даромадини яхшилаш” лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятида 1 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинар-тренингда вилоятда фаолият юритаётган 10 нафардан ортиқ этакчи лидер фермер аёллар иштирок этишди.

Лойиҳанинг мақсади қишлоқдаги хотин-қизларни ва аёлларни лидер фермерлар орқали аграр секторида қўшилган қиймат занжирига жалб қилиш орқали ривожлантириш. Ҳудуддаги лидер фермер аёллар орқали аёлларнинг томорқа хўжаликларини ташкил қилиш ва бошқаришда кўникмаларни ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш, уларни амалиётга жорий қилиш ва янги, юқори рентабелли уруғ ва кўчатлардан фойдаланиш орқали юқори ҳосил олиш ва етиштирган маҳсулотинин сотишга кўмаклашиш, бу орқали аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, иш юритишга қизиқишини уйғотиш, оғир шароитдаги аёллар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар билан таништиришдан иборат.

Ўтказилган семинарда Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари, Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан мутасадди вакиллари иштирок этишиб мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таъминлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлашди.

Бугун мамлакатимизда аёлларга, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада бугун аёлларимиз ҳам тадбиркорлик қилиб оилавий даромадни ошириш ҳамда хонадонидаги фаровонликни та’минлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг 41,3 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, республикада фаолият юритаётган 80,0 мингдан ортиқ фермер хўжаликларнинг деярли 6,0 мингтасига аёллар раҳбарлик қилмоқдалар.

Маълумки, республикамизда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда томорқа хўжаликларининг улуши салмоқли ўринни эгаллайди. Жумладан, вилоятда суғориладиган 206 минг гектар ернинг 42,2 минг гектарини томорқа хўжаликларида асосан хотин-қизларимиз меҳнат қилиб, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этмоқдалар.

Ушбу кўрсаткичлар республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.

Хонадонларда фаолият олиб бораётган ушбу томорқа хўжаликлари мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, кенг аҳоли қатламлари, биринчи навбатда аёлларни агробизнесга жалб этишга хизмат қилади. Aйнан Ўзбекистоннинг 2020-2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт дастурининг вазифаларидан бири ҳам аҳолининг томорқа майдонларидан янада самарали фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

Семинар сўнгида қатнашган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази, Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Лидер фермер аёллар орқали қишлоқ аёлларини аграр сектордаги қўшилган қиймат занжирига жалб этиш ва уларнинг даромадини ошириш” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги лидер фермер аёллар ва соҳа вакиллари учун семинар-тренингни ташкил этди. Семинарда 10 дан ортиқ лидер фермер аёллар иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар билан таништиришдан иборат.

Лойиҳанинг мақсади қишлоқдаги хотин-қизларни ва аёлларни лидер фермерлар орқали аграр секторида қўшилган қиймат занжирига жалб қилиш орқали қо’ллаб-қувватлаш, ҳудуддаги лидер фермер аёллар орқали аёлларнинг томорқа хўжаликларини ташкил қилиш ва бошқаришда кўникмаларни ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш, уларни амалиётга жорий қилиш ва янги, юқори рентабелли уруғ ва кўчатлардан фойдаланиш орқали юқори ҳосил олиш ва етиштирган маҳсулотинин сотишга кўмаклашиш, бу орқали аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, иш юритишга қизиқишини уйғотиш, оғир шароитдаги аёллар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш.

Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Кичик Грантлар Дастури томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа лидер фермер аёллар фаолиятини кенг тарғиб қилиш, Гендер ва ижтимоий масалалар, Қишлоқ хўжалигининг қиймат занжири /Aгробизнес, Жамоа билан ишлаш, Қишлоқ хўжалигида инновациялар бо’йича мутахассислар ёрдамида лидер фермер аёллар учун қо’шилган қиймат занжирини ривожлантириш, Қишлоқ аёлларини қўшимча қиймат занжирига жалб қилиш бизнес-моделлари орқали уларнинг томорқадаги деҳқончилик фаолиятини тижоратлаштириш бўйича салоҳиятини ошириш мақсадида етакчи фермер аёллар томонидан ташкил этилган ва ўтказиладиган жойларда тренингда иштирок этадилар.

Қишлоқ аёллари қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат қиймати занжирида иштирок этадилар ва шу тариқа қиймат занжирлари билан боғлиқ бўлган томорқадаги деҳқончилик фаолиятидан даромад оладилар.

Семинарда барча иштирок этган фермер аёлларга сертификатлар, ва лойиҳа доирасида тайёрланган қишлоқ хо’жалиги қо’лланмалари тарқатилди.

Ойбек Мухаммадиев,

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази директори ўринбосари

Ember таҳлил марказининг тадқиқотига биноан, 2015 йилдан 2022 йилгача дунёнинг 20 та энг йирик иқтисодиёти мамлакатларида умумий электр энергияси ишлаб чиқаришда қуёш фотоэлектрик ва шамол энергиясини улушини 5 фоиздан 13 фоизга оширди. Таъкидлаш лозимки, шу даврда G20 мамлакатларида  электр энергиясини ишлаб чиқариш таркибида кўмирнинг улуши 43 фоиздан 39 фоизга камайди, бу эса деярли 10 % ни билдиради. 2015-йилдан бери G20 мамлакатлари қуёш энергияси улушини 4 бараварга, шамол энергияси улушини эса икки баробарга оширди.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, қуёш ва шамол генерацияси 2030 йилга келиб иқлим мақсадига эришиш учун зарур бўлган чиқиндиларни учдан биридан кўпроқ қисмини камайтиришни таъминлаши мумкин (глобал исишни Цельсий бўйича 1,5 даражагача чеклаш). «Қуёш ва шамол энергияси нафақат чиқиндиларни тезда камайтиради, балки электрэнергия харажатларини ҳам камайтиради ва зарарли ифлосланишни камайтиради», деб ҳисоблайди Ember таҳлил маркази ўзининг тадқиқотида.

G20 мамлакатларида шамол ва қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича Германия (электр энергия ишлаб чиқариш таркибида 32 фоиз), Буюк Британия (29 фоиз) ва Австралия (25 фоиз) пешқадамлардан ҳисобланади. Уларнинг қаторида Туркия, Бразилия, АҚШ ва Хитойни ҳам кўришимиз мумкин. Аммо Россия, Индонезия ва Саудия Арабистони бу борада ортда қолмоқда, уларнинг энергия тизимларида қуёш ва шамол энергиясининг улуши нолга яқин. Лекин, Саудия Арабистони улкан мақсадларни олдига қўйиб, 2030 йилгача қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича жорий режалари 40 ГВт фотоэлектр қуёш ва 16 ГВт шамол электр станцияларини ишга туширишни назарда тутади.

   

1-расм. Саудия Арабистони қайта тикланувчи энргияни ривожлантириш офисининг

қуёш ва шамол электрстанциялари компонентларини мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариш бўйича

тегишли маҳаллийлаштириш талаблари жадвали

2021-йил апрел ойида Саудия Арабистони қуёш энергиясини олишда Шуайба (Shuaibah) лойиҳаси бўйича жаҳон нархлари рекордини (1 кВТ/соати 1,04 АҚШ) қайд этди.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ўзининг World Energy Outlook 2020 «флагман» йиллик ҳисоботида «Қуёш электроэнергетика саноатининг янги қиролига айланмоқда», деб ёзганлиги ажабланарли эмас. Агентликнинг таъкидлашича, қуёш энергияси ҳозирда кўпгина мамлакатларда янги кўмир ёки газ заводлари электр енергиясидан «доимий равишда арзонроқ» ва қуёш лойиҳалари электр энергиясининг ҳар қандай кўрилганлардан кўра энг паст нархларини таклиф қилади.

Ember томонидан фотоэлектрик ва шамол энергиясининг улушини кўмир генерацияси улуши билан таққосланганда, Буюк Британия, Австралия, АҚШ, Германия ва Хитой электр энергия ишлаб чиқариш таркибида кўмир улушининг энг катта қисқарганлиги таъкидланди. Бироқ, фақат Австралия, Германия ва Хитойда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг мос равишда ўсиши кузатилди, бу эса кўмир улушининг камайишини қоплади. Буюк Британия ва АҚШда қайта тикланувчи энергия ўсиши кўмирдан фойдаланишнинг қисқаришидан орқада қолди, бу газ генерациясининг ўсиши билан қисман қопланди.

2-расм. G20 мамлакатларида шамол ва қуёш энергиясининг ривожланиши

кўмир бозорининг улушининг қисқарганлиги

2022 йилда G20 нинг ўн учта мамлакати ҳали ҳам ўзининг электр энергиясининг ярмидан кўпини қазиб олинадиган ёқилғидан ишлаб чиқаради. Саудия Арабистонида электр энергиясининг деярли 100 % нефт ва газдан ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларда Жанубий Африка (86%), Индонезия (82%) ва Ҳиндистон (77%) бўлиб, уларнинг электрэнергетикаси қазиб олинадиган ёқилғига, авваламбор кўмирга энг кўп қарам бўлган давлатлардир, дейди Ember.

Катта йигирматаликда кўмир асосидаги электр энергияси ишлаб чиқаришнинг энг тез пасайиши Буюк Британияда кузатилиб, Париж келишуви имзолангандан бери уни 93 фоизга қисқартиришга эришди. 2015 йилда кўмир генерацияси улуши 23 фоизни, 2022 йилда эса 2 фоизни ташкил этди. Италия худди шу даврда кўмирда электр энергияси ишлаб чиқаришни икки бараварга, АҚШ ва Германия эса тахминан учдан бирига қисқартирди. Дунёда энг йирик кўмир ишлаб чиқарувчи Австралия ҳам кўмир электр энергияси улушини 2015 йилдагидан (64 %) 2022 йилда 47 фоизга камайтирди. Аммо Россия, Туркия ва Индонезияда кўмирнинг ишлаб чиқаришдаги улуши кўриб чиқилаётган даврда ошди, дейилади Ember тадқиқотида.

3-расм. G20 мамлакатларида электр энергия таркиби тозалигини таққослаш.

 

Дунёда муқобил энергия ишлаб чиқариш учун имкониятлар етарли, фақат уни тўғри ташкил этиб, ҳаётга тадбиқ этиш орқали экологик муаммоларнинг ечимини бир қисмини хал этган бўламиз.

Муаллиф: Адилов Қобулжон Қодирович, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти бош директори

Маълумки аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда бозорларда маҳсулотлар нарҳини сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик биринчи навбатда фуқароларимизнинг ҳонадонларидаги томорқаларидан унумли фойдаланишларига боғлиқ ҳисобланади.

 

             

Бу борада аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъмилаш қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, шахсий даромадлари, манфаатдорликларини ошириш бўйича тарғибот ишларини мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

2023 йил 15-июнь куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани Боғолон махалласида томорқа ер эгаси Мирзаев Абдукодир хонадонида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Оилавий тадбикорлик – фаровон ҳаёт белгисидир” номли лойиҳа доирасида аҳоли томоркаларидан самарали фойдаланиш, бўйича амалий семинар ташкил этилди.

                   

Семинарда Хоразм вилояти ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари, лойиҳа ходимлари, тренирлар, маҳалла фаоллари ҳамда 20 га яқин аҳоли томорқа ер эгалари иштирок этишти.

                         

Семинарда мутахассислар иштирокчилар ва томорқа ер эгаларига томорқадан даромад олишнинг самарали йўллари, аҳолига ўзлари эгаллаб турган томорқаларидан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, оилавий тадбиркорликни ташкил этиш, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалини махсулотларни етказиб бериш тўғрисида лойиҳа ходимлари ва мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Семинарда иштирок этган томорқа ер эгаларига лойиҳа доирасида тайёрланган қўлланмалар ва тарқатма материаллари тарқатилди.

Маълумот тайёрлаганлар:

Мухаммадиев О.М., Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази директори ўринбосари,

Адилов Қ.Қ, Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти

 

Олий Мажлий ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ҳамда Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан юритилаётган “Оилавий тадбиркорлик – фаровон ҳаёт белгиси” лойиҳаси доирасида Поп туманида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлими бошлиғи М.Муҳаммадиев, вилоят кенгаши бош мутахассиси Ж.Усмонов, Денов туман кенгаши мутахассислари, Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази директори ўринбосари О.Мухаммадиев ва соҳага дахлдор вакиллар иштирокида хонадонларда тўқсонбости экинлар экиш ва такрорий экинлар экиш бўйича амалий маҳорат дарслари ташкил этилди.

       

Амалий семинар давомида Салимов Аъзамжон хонадони ўрганилди. Бу ерда 6 сотихли томорқадан 3 маротаба ҳосил олиниб бугунги кунда иккинчи экинга экилган картошка ва бодринг маҳсулотлари ўз эҳтиёжларидан ортган қисми ички бозорларга сотилмокда.

       

Биринчи экинга саримсоқ пиёз экилиб феврал ойларида 10 млн. сўмлик ички бозорга сотилган. Бундан ташқари томорқада узумчилик билан шуғулланиб туманда биринчилардан бўлиб чилики, кишмиш навли узумларни халқимиз дастурхонига етказиб бериб, йилига томорқадан 30-40 млн. даромад қилмоқда.

Навбатдаги манзилда маҳорат дарси Чорток МФЙ Сарчашма кўчасида яшовчи Дабонов Алижон хонадонидаги 10 сотихли томорқада ўтказилди.

 

Маълумот тайёрлаганлар:

Нуралиева С.М., Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти,

Адилов Қ.Қ, Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти

Узун туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида белгиланган режа асосида ўқув-семинарлари ўтказилди.

                                      

Олий Мажлий ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ҳамда Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан юритилаётган “Оилавий тадбиркорлик – фаровон ҳаёт белгиси” лойиҳаси доирасида, шундай семинарлар Файзобод МФЙдаги Хасан Маматов хонадонида, Уланкул маҳалласидаги Ботир Бобохонов хонадонларида, «Саритепа» ва «Бунёдкор» маҳаллаларидаги Х.Холдоров, О.Зокиров хонадонларида, «Боғзор», «Мевазор» ҳамда «Саноатчилар» МФЙларида А.Холиқов, М.Муҳаммадиев ва А.Сиддиқов каби хонадонларида томорқалардан самарали фойдаланишга бағишланди.

Унда томорқадан унумли фойдаланиб, рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Етиштирилган маҳсулотларнинг бозор расталаридан ўрин олиши эса оилаларга моддий ёрдам бўлиши билан биргаликда, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳам қулай ечим бўлмоқда.

 

Маълумот тайёрлаганлар:

Йулдашев М.К., Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази директори,

Адилов Қ.Қ, Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ аёлларини лидер фермер аёллар орқали қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб этиш ва уларнинг турмуш даражасини яхшилаш” лойиҳаси АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Кичик Грантлар дастури томонидан молиялаштирилган.

Ушбу лойиханинг мақсади Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ аёлларини лидер фермер аёллар билан боғлаш ва улар орқали даромади паст, кам таъминланган аёлларга кўмаклашиш, аёлларга қишлоқ шароитида томорқасидан самарали фойдаланиш, иссиқхона хўжаликлари, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият билан шуғулланиш орқали қўшимча даромад топиш ва турмуш даражасини яхшилашдир.


Лойиха ходимлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тавсия этилган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги лидер фермер аёллар билан учрашиб, уларни ушбу лойиҳа мақсади билан таништириб, лойиҳага жалб этиладиган лидер фермер аёлларнинг вазифалари ва улар бажариши керак бўлган вазифалар билан уларни таништириб ўтишти, келгусидаги лойиҳа тадбирлари ва семинар-тренингларда фаол иштирок этишларини тушунтириб ўтишди.