Самарқандда “Avicenna Heritage” – «Абу Али Ибн Сино мероси» доривор ўсимликлар маҳсулотларининг биринчи халқаро кўргазмаси очилди

17.06.2022

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуасида илк бор доривор ўсимликлар маҳсулотларининг биринчи халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазма маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, фармацевтика маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш, Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий компанияларни жалб қилишга қаратилган.

Доривор ўсимлик маҳсулотларининг таўкил этилган Биринчи халқаро кўргазмасида маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан ҳамда соҳани тартибга солувчи органлар, сотувчи ташкилотлар ва фармацевтика бозори мутахассислари иштирок этяпти.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x