Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясида Римда музокаралар ўтказди

24.06.2022

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Римга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчихонаси иштирокида халқаро ташкилотлар, Италия қишлоқ хўжалиги уюшмалари, илмий-тадқиқот институтлари ва йирик компаниялар вакиллари билан бир нечта учрашувлар ўтказилди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг бош қароргоҳида мазкур халқаро тузилма бош директори Suy Dunyuy иштирокида “Uzbekistan Lounge” маданий залининг очилиш маросими ташриф доирасидаги алоҳида эътиборга молик тадбирга айланди.

Музокарада Жамшид Ходжаевнинг БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Suy Dunyuy билан музокаралари чоғида ФАОнинг техник кўмаги, қўшимча молиявий маблағлар, хусусан, Глобал экология жамғармаси ва Яшил иқлим жамғармасининг грантини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, ФАО билан қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон ва яйловлардан самарали фойдаланишга қаратилган 10 млн долларлик иккита янги грант лойиҳаси имзоланди. Учрашув доирасида ФАО Ўзбекистон Президентининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларини юксак баҳолаши таъкидланди. Деленация Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ИФАД) президенти Jilber Ungbo, жамғарманинг минтақавий директори Dina Saleh ва мамлакат бўйича директор Fidi Rajonson билан ҳам учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистонда ИФАД идорасини очиш масалалари муҳокама қилинди. 2023-2027-йилларга мўлжалланган Янги стратегик имкониятлар дастури (CОСОП) доирасида Ўзбекистон ва ИФАД ўртасида кичик фермерлар, шунингдек, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ўртага ташланди. Қишлоқ хўжалиги уюшмалари, илмий-тадқиқот институтлари ва йирик агрокомпаниялар билан учрашувда вазир Ходжаев ва Италия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (ФАГРИ) президенти Janfranko Grechi Ўзбекистонда ФАГРИ ассоциацияси ваколатхонасини очиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йў харитаси”ни имзолади. Италия кўчатлари уюшмалари консорциуми (CИВИ Италиа) президенти Gandominiko Konsalvo  ва Қишлоқ хўжалиги конфедерацияси (Cонфагриcолтура) бош директори Franchesko Porsini билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда мевали дарахт кўчатларини сертификатлаштириш тизимини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳа тафсилотлари муҳокама қилинди. ФАОнинг Римдаги Бош қароргоҳида  “Uzbekistan Lounge” маданий зали очилиши алоҳида эътиборга молик ҳодисага айланди. Очилиш маросимида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ва бошқа юқори мақомга эга меҳмонлар иштирок этди.

 

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x