Ёш кадрларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув семинари

18.07.2022

Бугун Давлат экология қўмитасида соҳада фаолият кўрсатаётган ёш кадрларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

“Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида ташкил қилинган семинарда Қўмитанинг халқаро тадбирларда қатнашаётган ёш ходимлари ўз йўналишлари ва таассуротларидан келиб чиқиб, халқаро тажрибаларни ўртоқлашдилар. Жумладан, жорий йилнинг 6-17 июнь кунлари халқаро даражада бўлиб ўтган Базель, Стокгольм ва Роттердам конвенцияларининг Томонлар йиғилишида қатнашган ёш мутахассислар ушбу йиғилишда дунёнинг етакчи экспертлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар ҳақида сўзлаб бердилар.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари Швейцария, шу жумладан Женева шаҳридаги мавжуд бўлган чиқиндиларни бошқариш тизими, биохилмахилликни асраш, атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш, экологик таълим йўналишлардаги экологик амалиётлари билан таништирилди.

Тадбирда мутахассислар мазкур амалиётларни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича фикр алмашдилар ва бу каби тадбирларни ўзаро ҳамфикрликда доимий ўтказишга келишдилар.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x