Марказий Осиёда касбий таълим – Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш секторида тизимли ёндашувларни рағбатлантириш (ПЕCА)» конференцияси

20.07.2022

Шу йил 20-июль куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида  «Марказий Осиёда касбий таълим – Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш секторида тизимли ёндашувларни рағбатлантириш (ПЕCА)» мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги ҳомийлигидаги ушбу тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон давлатлари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур дастур Марказий Осиёда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноати учун тажриба тариқасида касб-ҳунар таълими ҳамда уни модернизация қилишни қўллаб-қувватлайди.

Тадбирдан мақсад икки томонлама: касбий таълим ва университет таълимини йўлга қўйишдан иборат бўлиб, унда таълим мазмунининг муҳим қисми корхоналарда, яъни бевосита иш жойида ўқитилади.

Маълумот учун таъкидлаш лозимки, ушбу конференцияда Ўзбекистон Oзиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x