Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директорининг ОИИБ банки мутаҳассиси билан учрашуви

15.10.2022

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори Бахтиёр Камалов жорий йилнинг 14 октябрь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) Сув ресурслари ва шаҳарсозликдаги инвестициялар бўйича етакчи мутахассиси Закариас Цигельхёфер билан учрашди.

Мазкур учрашувда ОИИБ иштирокида келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Тошкент вилоятидаги “Тошкент” магистрал канали, “Паркент”, “Дамаши”, “Рамадон”, “Юқори Тошкент” каналларини реконструкция қилиш ва рақамлаштириш” лойиҳаси ва уни амалга оширилишидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ОИИБ вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини давом эттириш, соҳани ривожлантиришга ва яхшилашга қаратилган келгусидаги узоқ муддатли стратегик дастурларни тузиш ҳамда ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр эканлиги маълум қилинди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x