Денов туманида тўқсонбости экинлар экиш ва такрорий экинлар экиш бўйича амалий маҳорат дарслари ташкил этилди.

19.06.2023

Олий Мажлий ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ҳамда Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан юритилаётган “Оилавий тадбиркорлик – фаровон ҳаёт белгиси” лойиҳаси доирасида Поп туманида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлими бошлиғи М.Муҳаммадиев, вилоят кенгаши бош мутахассиси Ж.Усмонов, Денов туман кенгаши мутахассислари, Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази директори ўринбосари О.Мухаммадиев ва соҳага дахлдор вакиллар иштирокида хонадонларда тўқсонбости экинлар экиш ва такрорий экинлар экиш бўйича амалий маҳорат дарслари ташкил этилди.

       

Амалий семинар давомида Салимов Аъзамжон хонадони ўрганилди. Бу ерда 6 сотихли томорқадан 3 маротаба ҳосил олиниб бугунги кунда иккинчи экинга экилган картошка ва бодринг маҳсулотлари ўз эҳтиёжларидан ортган қисми ички бозорларга сотилмокда.

       

Биринчи экинга саримсоқ пиёз экилиб феврал ойларида 10 млн. сўмлик ички бозорга сотилган. Бундан ташқари томорқада узумчилик билан шуғулланиб туманда биринчилардан бўлиб чилики, кишмиш навли узумларни халқимиз дастурхонига етказиб бериб, йилига томорқадан 30-40 млн. даромад қилмоқда.

Навбатдаги манзилда маҳорат дарси Чорток МФЙ Сарчашма кўчасида яшовчи Дабонов Алижон хонадонидаги 10 сотихли томорқада ўтказилди.

 

Маълумот тайёрлаганлар:

Нуралиева С.М., Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти,

Адилов Қ.Қ, Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x