Маълумки аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда бозорларда маҳсулотлар нарҳини сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик биринчи навбатда фуқароларимизнинг ҳонадонларидаги томорқаларидан унумли фойдаланишларига боғлиқ ҳисобланади.
Бу борада аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъмилаш қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, шахсий даромадлари, манфаатдорликларини ошириш бўйича тарғибот ишларини мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.
2023 йил 15-июнь куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани Боғолон махалласида томорқа ер эгаси Мирзаев Абдукодир хонадонида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Оилавий тадбикорлик – фаровон ҳаёт белгисидир” номли лойиҳа доирасида аҳоли томоркаларидан самарали фойдаланиш, бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Хоразм вилояти ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари, лойиҳа ходимлари, тренирлар, маҳалла фаоллари ҳамда 20 га яқин аҳоли томорқа ер эгалари иштирок этишти.
Семинарда мутахассислар иштирокчилар ва томорқа ер эгаларига томорқадан даромад олишнинг самарали йўллари, аҳолига ўзлари эгаллаб турган томорқаларидан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, оилавий тадбиркорликни ташкил этиш, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалини махсулотларни етказиб бериш тўғрисида лойиҳа ходимлари ва мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Семинарда иштирок этган томорқа ер эгаларига лойиҳа доирасида тайёрланган қўлланмалар ва тарқатма материаллари тарқатилди.
Маълумот тайёрлаганлар:
Мухаммадиев О.М., Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази директори ўринбосари,
Адилов Қ.Қ, Ўзбекистон агро-ахборот инновация Маркази лойиҳа эксперти