«Хақиқий жанубий тарвуз бу табиатнинг ўзига хос совғаси бўлиб, уни хеч қандай оддий совғалар билан аралаштириб юбормаслик керак. Уни татиб кўринг, ва Сиз фаришталар нима ейишини тушуниб оласиз».

Марк Твен

3 август куни турли мамлакатларда мазали байрам – Тарвуз куни нишонланади (Watermelon Day). Таҳлилий материални тайёрлаш учун айнан шу сана сабаб бўлди.

Ёз нафақат дам олиш вақти, балки кўп миқдорларда тарвузлардан иштиёқ билан баҳраманд бўлиш вақтидир. Ёзувчи Марк Твен тарвузни «фаришталар таоми» деб бежиз айтмаган, чунки тарвузнинг ширин мазасини ўзига сингдириб, нафақат чанқоқингизни қондира оласиз, балки турли хил таъм таассуротларини хис қиласиз.  Тарвуз – ёзда мўл-кўл бўлган бир маҳсулотда мазали ва фойдали бир маҳсулотда бирлашган пайтидир. Қўпчилигимиз севимли ширинлигимизнинг ширин қизил бўлагини татиб кўришиш учун, ёзни интиқлик билан кутамиз. Бунда, тарвуз йилнинг совуқ даврлари учун ҳам, ниманидур сақлаш учун кўплаб имкониятларни беради. Тарвузлар нафақат ширали қисм, балки яхши маркетинг салоҳиятига эга бўлган кўплаб тегишли маҳсулотлар ҳамдир. «Уч тарвуз уруғи»[1] ўзбек халқ эртагида тарвуз фаровонлик ва тўкин-сочинликни олиб келади, дейилиши ажаб эмас. Шарқ халқлари йилнинг иссиқ пайтида тана ҳароратини пасайтириш учун бодринг ёки тарвуз каби сабзавотларни истеъмол қилишни билишади. Ботаник жиҳатдан мева эмас, балки бодрингга боғлиқ сабзавот бўлган тарвуз асосан сувдан иборат бўлиб, иссиқ иқлим шароитида оммабоп сув манбаи ҳисобланади.

Тарвузларнинг оммабоплиги доимий равишда юқори, шунинг учун уларнинг дунёда ишлаб чиқарилиши барқарор ўсишни кўрсатмоқда. Тарвуз етиштириш бўйича жаҳон етакчилари – Хитой (68 фоиз), Туркия ва Эрон (ҳар бири 3 фоиздан) ҳисобланади. Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси бозорларга ушбу мазали полиз экинини энг йирик етказиб берувчиси бўлган доимий равишда ТОП-5 мамлакатлар қаторига киради.

Мамлакатлар бўйича тарвузларни дунё ишлаб чиқарилиши, %

Тарвузларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи-мамлакатлар рўйҳати (List of Countries by Watermelon Production[1])

Т/р Мамлакатлар Маҳсулот (тонна)
1. Хитой 79,244,271
2. Туркия 3,928,892
3. Эрон 3,813,850
4. Бразилия 2,090,432
5. Ўзбекистон 1,976,373
6. Жазоир 1,877,069
7. АҚШ 1,823,160
8. Россия Федерацияси 1,757,972
9. Миср 1,680,994
10 Мексика 1,199,648

 

Hortoinfo томонидан тайёрланган маълумотларга кўра, 2021 йилда тарвузларнинг жаъми дунё экспорти 3 629,66 миллион кг ни ташкил этди, бу ўтган йили эришилган ҳажмга жуда ўхшаш. Испания 996,61 миллион килограмм билан тарвузларнинг етакчи дунё экспортчиси сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади,  бу умумий ҳажмдан 27,46 фоизни ташкил этади. Қайд етиш жоизки, мамлакат сўнгги ўн йил ичида тарвуз экспортини 94,74 фоизга ошириб, 2012-йилда экспорт қилинган 511,77 миллион килограммдан 2021-йилда 996,61 миллион килограммга етди. 2021-йилда тарвуз экспортидан энг кўп даромад олган мамлакат ҳам Испания бўлди, яъни 469,13 миллион евро. 2021 йилда тарвузларнинг умумий дунё экспорти 1 573,6 миллион еврони ташкил этди[2].

Янги узилган тарвуз экспорт қилувчи йирик бешталик Испания, Мексика, Марокаш, Италия ва АҚШ ҳисобланади. Биргаликда ушбу мамлакатлар гуруҳи 2020 йилда барча янги узилган тарвузларнинг халқаро савдосининг 63,3 фоизини жўнатган. Бу фоиз нисбатан концентрланган бозорни кўрсатади[3].

2021-йилда Ўзбекистон дунёнинг 23 давлатига 22,7 миллион долларлик 82,9 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилди[4].

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон 2022-йилнинг январ-июн ойларида 16,4 миллион долларлик 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилди[5].

Тарвуз шарбатини ишлаб чиқариш хомашёни қайта ишлаш корхоналари учун истиқболли йўналиш

Агар сиз бутун тарвузни еб тугатолмасангиз, тарвузнинг қолган қисмини шарбат тайёрлаш учун ишлатиш тавсия этилади. Бу мевани бузилишидан олдин уни ишлатишнинг ажойиб усулидир. Бунинг учун уруғларни ва ортиқча юмшоқ қисмини фильтрдан ўтказиш учун блендер ва элак керак бўлади.

Ҳам болалар, ҳамда ва катталар завқланадиган совутувчи ичимлик – тарвуз шарбати ёзнинг энг яхши ичимликлари рейтингида осонгина биринчи ўринни эгаллайди. Кўп миқдорда сув ва инсон ҳаёти учун муҳим озуқавий моддаларга эга бўлган тарвуз шарбати барча рақобатчилардан анча ўзиб, бизнинг организмимизга тоник таъсир кўрсатади.

Тарвуз шарбати сизни кун давомида фаолликда қўллаб-қувватлайди, қон босимини назорат қилади ва терингизни намлигини сақлайди. Калий борлиги юрагингизни соғлом, тери ва сочингизни мукаммал сақлайди. Тарвуз узоқ вақтдан бери ликопин, антиоксидантни яхши манбаи сифатига эга, бу эса, тадқиқотлар юрак-қон томир хасталиклари ва саратон хавфини камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Сўнгги вақтларда тарвуз шарбати жисмоний машқлар учун функционал ичимлик сифатида ҳам оммабопликка, эътиборга эга  бўлди, чунки унинг таркибида электролитлар ва эроген таъсирга (спорт кўрсаткичларини оширади) эга бўлганлиги аниқланган кўп миқдорда цитруллин аминокислоталари мавжуд.

Тарвуз шарбатининг жозибали таъми ва соғлиқ учун фойдасига қарамай, унинг оммабоплигига тез бузиладиган хусусиятлар тўсқинлик қилади. Бугунги кунда тарвуз шарбати Ўзбекистон умумий овқатланиш каналларида фақатгина янги тайёрланган кўринишда пайдо бўлади, ва қадоқланган шаклда у пештахталарда йўқ. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозиргача янги тайёрланган ва «шиша идиш» кўринишидаги ушбу маҳсулотга ривожланган мамлакатлардаги каби оммабопликдан узоқдир. Бу эса тадбиркорларга бозорда пионер бўлиш имкониятини беради, дейилади agronews.uz сайтида.

Айтганча, АҚШ ва Ғарбий Европада қадоқланган шаклда узоқ муддатли сақлаш муддати бўлган тарвуз шарбати оммабопликни ошириб бормоқда. Тўғри ишлов бериш услубиятида, бундай совуқ сиқиб чиқариш, ва тўғри таъми/нархида, тарвуз балки ишлаб чиқариш жараёнида яна бир хит бўлиши мумкин.

Машҳурлар ҳам бунга қизиқиш билдирмоқда. 2016 йилда жаҳон оммавий ахборот воситаларида Бейонсе WTRMLN WTR тарвуз шарбати компаниясига сармоя киритганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу совуқ сиқиб чиқарадиган совуқ шарбат ишлаб чиқариш бўйича америка стартапига, ҳамда умуман тарвуз шарбатига бепул реклама берди.

Якуний истеъмолчиларга бевосита таъсир қилишдан ташқари, тарвуз шарбати бир қатор ажойиб истиқболларга эга. Гап тарвуз шарбати концентрати ишлаб чиқариш ҳақида бормоқда. Тарвуз шарбати концентрати алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар ва мевали ичимликлар, шунингдек, пирожний, ширинликлар, мурабболар, сироплар, йогуртлар ёки музқаймоқ каби ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғри келади. Тарвуз шарбати экстракти одатда ҳеч қандай сунъий ранг берувчиларни ёки тот берувчиларни ўз ичига олмайди. Тарвуз шарбати концентрати кўпинча ичимликлар (мева шарбатлари ва бошқа ичимликлар) ингредиенти сифатида фойдаланилади, лекин унинг ёрқин ранги туфайли турли озиқ-овқат маҳсулотларида ранг берувчи восита сифатида ҳам қўлланилиши мумкин.

Озиқ-овқат чиқиндиларини ҳажмини қисқартирамиз ва истиқболли имкониятларни амалга оширамиз

Қаттиқ маиший чиқиндилар, қоида бўйича, бизнинг уйларимизда, иш жойларида, шаҳарларнинг кўчаларида, умумий овқатланиш шохобчаларида, савдо марказларида, таълим муассасаларида ва ҳоказоларда ҳосил бўладиган ахлат ҳисобланади. Ахлат камбағал ва бой бўлади. Илмий нуқтаи назардан бу ахлатнинг морфологик таркиби деб аталади. Йилнинг даврига қараб, ахлатнинг морфологик таркиби сезиларли даражада ўзгаради, иссиқроқ даврларда органик чиқиндилар ҳажми сезиларли даражада ошади.

Озиқ-овқат чиқиндиларининг кўпайиши катта ташвиш уйғотади. Шу билан бирга, мамлакатимизда бу борада инновацион ечимлар деярли кузатилмаяпти. Гарчи ушбу сегмент муваффақиятли амалиётлардан фойдаланишга жуда муҳтож бўлса-да, деб таъкидлайди agronews.uz сайти.

2022-йилда озиқ-овқат чиқиндиларидан олинадиган маҳсулотлар бозори 52,91 миллиард АҚШ долларига баҳоланди ва прогнозга кўра, ўртача йиллик ўсиш суръати 4,6 фоизни ташкил этганда, 2032-йилга бориб 83,26 миллиард АҚШ долларига етади. Бу ҳақда Future Market Insights (FMI) консалтинг компанияси ўз ҳисоботида маълум қилди.

 

Жадвал. Ўзбекистоннинг шаҳарларида ахлатнинг морфологик таркиби.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан ҳар йили 700 минг тоннадан ортиқ чиқинди ишлаб чиқаради. Чиқиндиларни бошқариш бўйича Миллий Стратегияда келтирилган маълумотларга кўра, бу рақамнинг 60 фоизи уй-жой-коммунал хўжаликларининг чиқиндиларидир[1].

“Ўзбекистон шаҳарларидаги чиқиндиларнинг морфологик таркиби” жадвалига кўра чиқиндиларнинг 30 фоиздан ортиғини озиқ-овқат чиқиндилари ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳар йили 3 миллион тонна озиқ-овқат чиқиндилари ташланади. Жумладан, биргина Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 тонна озиқ-овқат чиқиндилари, шундан йилига тахминан 730 тоннага яқин нон маҳсулотлари ташланади [2].

Ёз ойларида тарвуз пўстлоғи ўзи «чиқиндихона қироли» унвонини синаб кўради. Улар, албатта, ҳар қандай ахлат йиғиш пунктидаги ахлат уюмларининг доимий атрибутларидан бири ҳисобланади.

Фойдали «ёйиладиган«

Қанчалик парадоксал туюлмасин, тарвузнинг пўстлоғини ташламасликни қатъий тавсия қиламиз. Биринчидан, улар мазали. Уларни майда бўлакларга кесиб олинг ва лимон, бодринг ва майдаланган муз билан бирга блендерга жойлаштиринг. Истагингизга қараб, шакар ёки кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин. Натижада, стаканингизда нафақат тетиклантирувчи ичимлик, балки C, Б1, Б2 витаминларидан, каротиндан, фолий кислотаси ва пантотеник кислота коктейли ҳам ҳосил бўлади.

Кўпчилик тарвуз билан мазза қилгандан сўнг, пўстлоғи ва уруғини ташлаб юборади, ва хатто тарвуз қолдиқлари жуда фойдали бўлиши мумкин деб ўйламайдилар. Тарвуз пўстлоғи қуритилиши мумкин. Улар йилнинг бошқа пайтларида, тарвуз мавсуми тугаганда ва духовкада ёки қуёшда қуритилган пўстлоқлар узоқ вақт давомида сақланиши мумкин. Тарвуз пўстлоғидан қайнатма юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ бўлган шишларни мукаммал даражада олади, ревматизмда ёрдам беради.

Олдиндан қуритилган ўсимлик хом ашёси пешоб чиқариш тизимини, шу жумладан цистит ва пиелонефритни даволашда ўзини яхши кўрсатган доривор эритма ва турли хил қайнатмаларда фаол қўлланилади.

Тарвуз пўстлоғи полиз резаворини нисбатан қалин ташқи қатлами бўлиб, ва ўзининг таркибига кўра баъзи мамлакатларда нафақат озиқ-овқат саноатида, балки даволаш мақсадларда ҳам кенг қўлланилади. Баъзи севувчилар тарвуз пўстлоғидан мураббо, мармелад ва цукатларни тайёрлашади. Айтганча, агар бизнинг мамлакатимизда бу билан фақат ҳаваскорлар шуғулланса, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Европа мамлакатларида бу маҳсулотлар узоқ вақтдан бери саноат ишлаб чиқариши тоифасига кирган. Ва улар истеъмолчиларнинг эътирофига сазовор бўлишди. Демак, Ўзбекистоннинг тадбиркорлари тарвуз “қолдиғи”га эътибор бериб, ўзига хос мураббо ишлаб чиқаришни йўлга қўйишса, унда иқлими анча совуқроқ ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар “қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар”га қизиқиш уйғотишади. Ҳар бир инсон аёзли кунда ёрқин ёзни эслашни хоҳлайди. Ва ёрқин ва бой таъм фақат бунга ҳисса қўшади.

Тарвуз данагидан ёғ

Ҳар қандай пишган тарвузнинг камида битта таркибий компоненти бўлади, уни кўпчилик инсонлар озуқавий нуқтаи назаридан эътиборсиз қолдиради. Биз тарвуз данаклари ҳақида гапиряпмиз.

Тарвуз – бу фойдали моддаларнинг ҳақиқий омбори бўлиб, у чиқиндиларсиз ишлаб чиқаришни тъминлашга имкон беради. Ва уруғлар жуда кўп фойда келтириши мумкин. Тарвуз данаклари кўпинча бошқа овқатларга қўшилади, Ғарбий Африкада, масалан, уларни шўрваларга солишади. Ва Хитойда эса  турли хил зираворлар билан қовурилган данаклар сотилади ва кунгабоқар уруғлари билан рақобатлашади. Дарвоқе, “Дагуа” тарвуз данагини етиштириш Ўзбекистон фермерлари учун яна бир истиқболли йўналишдир. Ва бугунги кунда Хитойнинг Ганьсу провинцияси тарвуз данакларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Меваларда юмшоқ қисми унчалик кўп бўлмайди, чунки ҳар бир мевада 300 га яқин йирик уруғлар мавжуд. Бу ғайриоддий рангли уруғлар нафақат Хитойда, балки Таиланд, Сингапур ва Филиппинда ҳам севимли ёқимли таомдир. Тарвуз уруғларининг муҳим хусусияти шундаки, улар иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Бу дегани, қовурилган данаклар хомлари каби озуқавий режада аҳамиятга эга бўлади.

Ҳар қандай ўсимликларнинг уруғларида ҳаётнинг давом этиши учун озуқавий моддаларининг концентрланган захираси тўпланган. Тарвуз данаги бундан мустасно эмас. Унинг ички қобиғида, сиқиб чиқариш мумкин бўлган 25% гача ёғ  бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, у ўзининг тиббий хусусиятлари бўйича бодомдан, таъми бўйича зайтундан ҳеч қандай кам эмас. Ёғ билан бирга маҳсулотнинг барча ҳам шифобахш таркиби, ҳам совуқ сиқиб чиқариш ўтади. Унинг уруғлари таркибида эса энг қимматли ўсимлик ёғининг 45% гача – кўплаб В, С, РР, А, Е гуруҳлари витаминлари, ҳам селен, цинк, калций, магний, натрий, каротин, токофероллар ва ёғли кислоталар манбаи: линоленик, олеин, пальмитик, стеарик бўлади.

Тарвуз ёғи калахари иккинчи номига эга, у маҳсулот ёрлиқларида учрайди. Тарвуз ёғи ўз хусусиятлари бўйича мева данакларидан олинадиган бодом ёғини эслатади. Тарвуз уруғидан ёғ ҳайратланарли даражада тез сўрилиши билан энг енгил ўсимлик мойларидан биридир. Асосий фарқлар эса шифобахш хусусиятлар спектрида ётади: тарвуз ёғи моддалар алмашинуви ва кислота мувозанати билан боғлиқ ҳам «умумий» муаммоларни ҳал қилади ва буйраклар ва пешоб йўллари билан боғлиқ муаммоларда профилактик ва терапевтик восита сифатида камдан-кам учрайдиган қобилиятга эга.

Ёғнинг кимёвий таркибининг асосини ёғли кислоталар ташкил этади ва уларнинг 60% линолеикдир. Бу стенокардия профилактикаси учун ва юрак-қон томир тизимини озиқлантириш учун беқиёс ҳисобланади. Бошқа органик кислоталар ҳам, қон йўлларини зарарли холестериндан тозалаб, қон босимини пасайтириб, фойдали таъсир этади. Ёғнинг витамин таркиби қандай йўл билан юборилса ҳам, бутун танага фойдали таъсир кўрсатади. Бунда тери ёшаради, яралар, шу жумладан ошқозон яраси даволанади. Ёғнинг Б, А, РР ва C гуруҳлари витаминлари билан тўйинганлиги спа-муолажалари пайтида ва салатларда ёғни шифобахш қилади. Мунтазам равишда эрталаб оч қоринга қабул қилинган бир чой қошиқ ёғ сурункали ич қотиш муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.

Тарвуз данаги ёғи ўзига хос хусусиятларга эга, чунки фақат у ичга қабул қилинганда сийдик таркибини ўзгартиришга ёрдам беради ва шу билан бирга буйракларни даволайди: қайтарилмас ўзгаришларни олдини олади, қум ва тошларнинг сабабларини йўқ қилади, шилимшиқни эритиб юборишга ва ювилишига ёрдам беради, сийдик йўлларининг яллиғланишини енгиллаштиради.

Тарвуз ёғи бошқа совуқ прессланган доривор ўсимлик маҳсулотлари билан бирга парфюмерия, косметика ва тиббиётда қўлланилади. Тиббий мақсадларда фойдаланиш ёғда фаол томирни кенгайтирадиган аргинин моддасининг мавжудлиги билан таъқозоланган. Эркак жинсий соҳасига унинг ҳаракати Виагра кабидир.

Тарвуз ёғини уруғлардан олинади. Уларни қуритилади, тозаланади, майдаланади. Массани прессланади. Биринчи сиқиб чиқариш энг қимматли ҳисобланади. Яна бир усул – эритувчилар билан экстракция ҳисобланади. Даволаш мақсадларида фақат биринчи совуқ сиқиб чиқариш ишлатилади. Фильтрлаш натижасида якуний маҳсулот унча кўп бўлмаган чўкинди билан тиниқ ёғли суюқликка айланади. Ранг ёрқин, ҳиди ёнғоқ ноталари билан тарвузники.

Тарвуз ёғини ичга қабул қилиш – депрессияларнинг профилактикаси, уйқуни меъёрлаштириш, потенцияни нормаллаштириш ва организмни шлаклардан тозалаш учун ажойиб воситадир. Уни турли хил таомларга: салатларга, гўшт ва балиқларга, пишириқлар ва ширинликларга қўшиш мумкин. Кўпгина уй бекалари тарвуз ёғидан қандолатда фойдаланадилар, бунда салатлар ва бўтқаларга бир неча томчи воситадан қўшиб, уларга ғайриоддий ва ёқимли ҳид беради.

Бунда, иссиқлик билан ишлов бериладиган овқатларга тарвуз ёғини қўшиш тавсия этилмайди. Шунинг учун, тарвуз ёғида тайёрланган паловни, Сиз ҳеч қаерда татиб кўрмайсиз. Бошқа томондан, “арзимас товар”дан саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйган тадбиркор тезда ташқи бозорни топади, деб таъкидлайди agronews.uz сайти.

2019-йил 4-июл куни Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказар экан, унда: “Бизнинг мамлакатда узум, қовун, тарвуз, қовоқ ва анор уруғларидан одатда фойдаланилмайди. Хорижда улар қайта ишланиб, нодир маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хусусан, тарвуз уруғидан олинган бир килограмм ёғ 28, анор данагидан олингани 350 доллар туради. Агарда бизнинг мамлакатимизда ҳам уруғларни йиғиш ва қайта ишлашни йўлга қўйсак, йилига 250 миллион долларлик экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади”[1].

Уч йил ўтди, маҳсулотларни чуқур қайта ишлашни кенгайтириш жараёнида глобал ўзгаришлар ҳали ҳам етарли эмас.

 

Мурод Носиров

 

[1] https://podrobno.uz/cat/economic/kooperativy-maslo-iz-semyan-arbuza-i-sta/

[1] https://anhor.uz/ekologiya/musornie-problemi-bolyshogo-goroda/

[2] https://minjust.uz/uz/press-center/news/103567/

[1] https://www.atlasbig.com/en-ae/countries-by-watermelon-production

[2] https://www.freshplaza.com/article/9434210/spain-was-the-world-s-largest-exporter-of-watermelons-in-2021/

[3] https://www.worldstopexports.com/watermelon-exports-by-country/

[4] https://t.me/statistika_rasmiy/2016

[5] https://stat.uz/ru/press-tsentr/novosti-goskomstata/24691-o-zbekiston-16-4-mln-aqsh-dollariga-teng-qovun-va-tarvuz-eksport-qilgan-2

[1] http://russkay-literatura.net/skazki/186-tri-arbuznykh-semechka-uzbekskaya-skazka.html

Ўзбекистон 2022 йилнинг январ-июн 16,4 млн АҚШ долларига тенг қовун ва тарвуз экспорт қилган  Умумий экспорт миқдори 67,8 минг тоннани ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. Жорий йилда қовун ва тарвуз экспорти 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 45,1 минг тонна (3 баробар)га кўпайган. Ўзбекистон жорий йилнинг январ-июн ойларида мобайнида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатларга: Қозоғистон – 39,2 минг тонна, Россия – 15,1 минг тонна, Қирғизистон – 11,1 минг тонна, Беларус – 1,1 минг тонна ва бошқа давлатлар– 1,3 минг тонна киради.

Замонавий воқеликда иқтисодий фаровонлик тобора экологик тоза, ресурсларни тежовчи технологиялар ва ёндашувларни жорий этишга боғлиқ бўлиб бормоқда. Зеро, дунё аҳолиси ўсмоқда, табиий ресурслар эса доимий равишда қисқармоқда.

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастурига кўра, иқтисодиётни “яшил”лаштиришга дунё ЯИМнинг 2 фоизини инвестиция қилиш 2011—2050 йиллар давомида ҳозирги ва келажакдаги узоқ муддатли ўсиш суръатларини таъминлайди, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ошиши ва экотизим хизматларининг йўқолиши билан боғлиқ жиддий хавфларнинг олдини олади.

15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Экологик форумда вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар вакиллари, эколог олимлар, экспертлар ресурслар чекланиши, иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш бўйича эришилган натижалари, иқтисодиёт соҳасига инновацион усулларни жорий қилиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Таъкидлангандек, Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар давом этмоқда. Шу билан бирга, ўзгаришлар марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари турибди. Инсон капиталига, билим ва инновацияларга йўналтирилган инвестициялар, “яшил” иқтисодиётга ўтиш – иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, унинг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакатни барқарор ривожлантириш шарти сифатида қаралмоқда.

Жаҳон ресурслари институти маълумотларига кўра, республикамиз сув таъсиридан энг кўп жабрланган 25 мамлакат қаторига киради ва сув танқислиги иқлим ўзгариши билан янада ёмонлашаверади. Шу билан бирга, Ўзбекистон чучук сув олиш бўйича энг юқори ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича дунёда энг паст кўрсаткичларга эга.

Яна бир муҳим йўналиш — углеводород энергияси улушини камайтириш. Мутахассисларнинг қайд этишича, муқобил энергияга маблағ киритиш Ўзбекистонга электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини оширишга ва эҳтиёжни қоплашга имкон беради. Аҳолининг тез ўсиши ва иқтисодиётнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни кучайтирмоқда. Ҳукуматнинг прогнозларига кўра, беш йилдан кейин бу истеъмол 1,5 бараварга – йилига 100 млрд кВт / соатгача ошади.

Экологик муаммолар оқибатларини юмшатиш ва иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш соҳасида бошқарувни такомиллаштириш мақсадида 2019 йил октябрь ойида 2019—2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Унинг доирасида “яшил энергия” йўналиши танланди. Яқин 8 йилда мамлакат электр энергиясининг 25 фоизини қайта тикланувчи манбалардан ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Деярли 10 ГВт қувватга эга янги қайта тикланувчи энергия объектлари, шу жумладан 5 ГВтли қуёш, 3 ГВтли шамол ва 1,9 ГВтли гидроэлектростанцияларни қуриш кўзда тутилган.

Ўтган йилнинг август ойида фойдаланишга топширилган “Нур-Навоий” фотоэлектр станцияси кейинги беш йилга мўлжалланган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича 19 та лойиҳанинг биринчиси бўлди. Уларнинг умумий қиймати 6,5 млрд долларни ташкил қилади.

Жорий йилнинг май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 МВт қувватга эга иккинчи Қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. У йилига 260 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда ва 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминламоқда. Станциянинг ишга туширилиши йилига 78 млн куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олиш имконини беради. Бу миқдорда тежалган газ 10 кун давомида мамлакатимиздаги барча хонадонларни табиий газ билан таъминлаши мумкин.

2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт  стратегиясида ҳам мамлакатимизда “яшил” энергетикани янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7 та лойиҳа ишга туширилади.

Иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида мамлакат раҳбарияти иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга содиқ қолади. Буни 2030 йилгача Барқарор ривожланишнинг 16 та Миллий мақсадлари ва улар билан боғлиқ 127 та вазифалари белгилангани тасдиқлайди. Шу билан бирга,  “яшил” ривожланишнинг асосий талабларига риоя қилиш мажбуриятлари олинди.

Ўзбекистонда юқори барқарорликка, атроф-муҳитга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлган ва инклюзивликка эга келажакни шакллантириш долзарблигини Жаҳон банкининг яқинда эълон қилинган ҳисоботи ҳам тасдиқлайди. Унда одамларга сармоя киритиш, иқтисодиётни “яшиллаштириш” ва декарбонизация орқали инсон капиталини мустаҳкамлаш тавсия қилинади.

Экофорумнинг сессия шаклидаги мажлисларида иштирокчилар “яшил” иқтисодиётнинг асосий принциплари, глобал экологик чақириқлари, экологик ҳуқуқни ҳимоя қилиш, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни ривожлантириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ерларнинг чўлланиш, ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш каби масалаларини кўриб чиқди.

Якунда табиий ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга асосланган “яшил” иқтисодий ўсиш стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Экологик форум “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Ўзбекистондаги  Huawei компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбир 17 июнга қадар давом этадиган Фаол фуқаролар ҳафталиги дастуридан ўрин олган.

 

Адилов Қ.Қ, муҳбир

 

Халқаро ташкилотлар маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтда дунёда 1 млрд-дан ортиқ киши, яъни ҳар саккиз нафаридан бири тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Аксарият аҳолининг тўлақонли равишда овқатланмаслиги, улар таркибида микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нақадар долзарб масала эканлигидан далолат беради.

Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси аҳоли эҳтиёжини физиологик меъёрларга мос равишда истеъмол товарлари билан таъминлашни назарда тутади. Бироқ, кейинги йилларда жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва эҳтиёжларининг ортишидан ортда қолмоқда, айниқса, қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш саноати ривожи учун етарли шароит мавжуд бўлмаган иқлим ўзгариши шароитларида айрим давлатларда муаммо тобора кескинлашиб бормоқда.

Жаҳонда юз бераётган ушбу мураккаб бир пайтда Ўзбекистонда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилибгина қолмай, балки катта миқдорда экспорт қилинаётгани мамлакат иқтисодий салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Давлат раҳбари томонидан соҳани давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганлиги ушбу барқарорликнинг асосий замини бўлиб хизмат қилмоқда.

Сўнги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқаро амалиётларда синалган соҳани тизимли ривожлантиришнинг ташкилий-хуқуқий асослари яратилди. Хусусан, мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ваколатли орган – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, сув хўжалигидан ажралган ҳолда, алоҳида вазирлик мақомига эга бўлди, соҳага оид 50 дан ортиқ норматив-хуқуқий хужжатлар ҳамда халқаро хужжатлар қабул қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Aлиментариус Кодекси аъзоси ҳисобланиб, ушбу халқаро хужжат стандартлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни халқаро миқёсда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Кодекс барча қитъаларда амал қилади ва унинг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат савдосининг адолатли амалга ошишидаги ҳиссаси беқиёс.

Aлиментариус Кодекси озиқ-овқат стандартлари ва қоидалари кодексини амалга ошириш бўйича БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари (ФAО/ЖССТ) халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро стандартлари тўплами ҳисобланади. Кодекс стандартлари асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда қайта ишланган ва қайта ишланмаган озиқ-овқат маҳсулотларни ҳам қамраб олади.

Aлиментариус Кодекси Комиссияси ФAО/ЖССТ ташаббуси билан 1960 йилларнинг бошларида ташкил этилган. Codex Alimentarius лотин тилидан “код” ва “овқат” деб таржима қилиниб, “озиқ-овқат коди” маъносини англатади. Кодекс озиқ-овқатнинг илмий асосланган стандартларини, улар билан боғлиқ кўрсатмаларини ва тегишли матнларини ишлаб чиқадиган, 188 та аъзо давлатга эга бўлган ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Кодекс истеъмолчилар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг халқаро савдосини назорат қилиш бўйича халқаро ва миллий агентликлар учун халқаро озиқ-овқат стандартларини қўллашнинг халқаро хуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

Бугун кунда барча ривожланган давлатлар ушбу Кодекс стандартлари асосида хуқуқий хужжатлар қабул қилган ҳолда органик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради, аҳолини экологик тоза органик маҳсулотлар билан таъминлаш ва ушбу маҳсулотлар экспорт салоҳиятини оширишга замин яратади. Айни пайтда дунёнинг 179 мамлакатида органик қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда, уларда 2 миллиондан зиёд органик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият олиб бормоқдалар.

Бугунги кунда, органик қишлоқ хўжалиги – жаҳон тренди бўлиб, 2019 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 млрд еврони ташкил этиб, 71,5 млн гектар майдонда 2,8 млн ишлаб чиқарувчи ушбу фаолият тури билан шуғулланган.

Экспертларнинг баҳолашига кўра, дунё органик маҳсулотлари бозорида сўнгги 5 йил давомида йилига ўртача 15 фоиздан ўсишга эришилиб, 2022 йилда савдо айланмаси 212 млрд АҚШ доллари (жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 20 фоизи)ни ташкил этиши прогноз қилинган.

Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти маълумотларига кўра, дунёнинг 103 та мамлакатида органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур давлатларда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йиллик 12-15% га ошиб бормоқда. Энг асосийси, бундай кўрсаткичлар 2025 йилгача барқарор сақланиб қолиниши иқтисодчилар томонидан башорат қилинмоқда.

Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институтининг Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича нашрида Ўзбекистон Республикаси мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга бўлган дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга эканлиги қайд этилган.

Бугунги кунда мамлакатда органик маҳсулотлар етиштириш борасида бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 2021 йил давомида 4 та пахта-тўқимачилик клаcтерларига тегишли 7 та туманда жами 1 464 га майдонда 2 минг 685 тонна “Organic” халқаро стандарт талаблари асосида пахта хомашёси етиштирилган. Органик усулда етиштирилган пахта толасидан халқаро “GOTS” стандарти талаблари асосида экологик тоза яъни органик кийим-кечак маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, мева-сабзавот ва доривор маҳсулотлар етиштириш йўнлашида жами 900 га яқин майдонда органик усулда маҳсулотлар етиштирилган. Хусусан, “Sunny Fruit Production” МЧЖ томонидан 2017–2021 йилларда жами 3 минг тоннага яқин органик майиз етиштирилиб, хориж давлатларга майизнинг анъанавий турига нисбатан 14,7 фоизга юқори нархларда экспорт қилинган ва 4,1 баробар кўпроқ соф фойда олинган.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида ушбу амалиёт ўз ўрнига эга, яъни асрлар давомида шаклланган анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти маҳаллий ўғитлардан фойдаланишни кўзда тутадиган биологик деҳқончилик тамойилларига асосланган. Бу генларни модификация қилиш технологияларини қўлламасдан, озуқавий қиймати юқори, ўзига хос таъм ва истеъмол хусусиятларига эга бўлган органик (экологик тоза) мева ва сабзавотларни етиштириш имконини беради.

Шу билан бирга, жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикамизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда. Мамлакатда бугунги кунда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи нормалар тарқоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганлиги ҳамда яхлит қонун хужжатининг мавжуд эмаслиги соҳани кескин ривожлантиришда маълум қийинчиликларни туғдирмоқда.

Ушбу мақсадларда куни кеча Давлат раҳбари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуни мамлакатда органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг хуқуқий асосларини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этади.

Қонунда органик маҳсулотларни етиштиришнинг асосий тартиб-таомиллари, соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш қоидалари ҳамда бу борада давлат ва хокимият органларининг ваколатлари белгилаб берилмоқда. Органик маҳсулотлар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини нaзорaт қилиш ва бошқариш механизмлари тартибга солинмоқда.

Шунингдек, органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мувофиқлигини баҳолаш ва инспекция қилиш тартиби ҳамда органик маҳсулотлар уларни ишлаб чиқарувчи томонидан тамғаланиши белгилаб қўйилмоқда.

Эътиборлиси, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларида қўшимча қиймат яратиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Янги тараққиёт стратегиясида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар қаторида аҳолининг озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим бўлган “органик” қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилган.

Мазкур стратегиянинг илк қадами сифатида Давлат раҳбарининг        2021 йил 24 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори билан 200 минг гектар экин майдонларининг фуқароларга 1 гектаргача майдонда деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун узоқ муддатларга ижарага берилиши органик маҳсулотларни кластер усулида етиштириш имкониятларини яратади.

Органик маҳсулотлар борасидаги янги хуқуқий хужжат ўз навбатида аҳолининг бандлигини таъминлаган ҳолда улар турмуш даражасининг юксалишига, мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларида қўшимча қиймат яратиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуни мамлакатнинг тегишли халқаро хужжатлар доирасида олган мажбуриятларини тўлиқ амалга ошириш ҳамда миллий стандартларни халқаро хужжатларда белгиланган стандартларга интеграция жараёнларининг хуқуқий асосларини белгилаб беради.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

 Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Республикада ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги табиий захираларини сақлаш, уларнинг қайта тикланишини таъминлаш, маданий усулда каврак плантацияларини яратиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва уй хўжаликлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, кавракдан олинадиган хомашёни қайта ишлаш ҳамда тайёр ва ярим тайёр маҳсулот сифатида экспортга чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:

1. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда – Қўмита) каврак етиштиришни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

ўзига тегишли яйлов ер майдонларида фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларга ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш, самарали тикланишини ва такрор кўпайтиришни ташкил қилишда кўмаклашиш;

республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос бўлган маданий каврак плантациялари ташкил этилишини мониторинг қилиш;

республика ҳудудларида кавракни саноат усулида қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш ва тайёр маҳсулот ҳолида экспорт қилиш ҳамда маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича шароитлар яратиш.

2. “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига (кейинги ўринларда – Уюшма) каврак етиштиришни ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

каврак етиштириш ва уни экспорт қилиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳадаги қонунчилик базасини такомиллаштириш, каврак маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш бўйича тизимли ҳамда мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

саноат усулида етиштирилган кавракнинг сотув бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

каврак етиштириш соҳасига хорижий мутахассис ва инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;

каврак ўсимлигини маданий усулларда кўпайтириш, уни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига илмий ишланмаларни кенг жорий қилиш;

каврак ўсимлигининг техник хомашёсини йиғиш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилишгача бўлган жараёнларда жисмоний шахслар ва қайта ишловчи корхоналар ўртасида кооперацияни ташкил қилиш орқали каврак етиштириш субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

3. Қўмита, “Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” ҳамда “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаларининг “Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасини “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига қўшиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. 2022-2026 йилларда яйлов ер майдонларида каврак плантацияларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Қўмита (Б.Қ. Шарипов), Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилган ҳолда, мазкур прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Қўмита Уюшма билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг каврак ўсиши учун қулай иқлим шароитларига эга ҳудудларида кавракни қайта ишловчи корхоналар, каврак йиғиш ва етиштириш билан шуғулланувчи уй хўжаликлари (жисмоний шахслар) ва каврак кўчатчилиги хўжаликлари кооперациясига асосланган каврак етиштириш кластерлари (кейинги ўринларда – каврак етиштириш кластерлари) ташкил этилишини таъминласин.

6. Белгилансинки, каврак етиштириш кластерларини ташкил этиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

Қўмита, Уюшма ва ташаббускорлар ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи шартнома тузилади;

ташаббускорга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолатини яхшилаш, ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш, уни маданий усулларда кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация усулида каврак хомашёсини йиғиш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришга оид мажбуриятлар юкланади.

Қўмита мазкур талаблар асосида салоҳиятли инвесторларни жалб этишга шахсан масъул ҳисобланади.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 майдан бошлаб:

а) Қўмитанинг доимий эгалигидаги ер майдонларида:

ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) учун квоталар Қўмитанинг буюртмасига кўра, тўлов эвазига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади;

мазкур квоталар доирасида ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги хомашёсидан махсус фойдаланиш учун ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини четга олиб чиқиш учун рухсатномалар Қўмита томонидан берилади. Бунда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади;

б) Қўмита каврак маҳсулотлари бозор конъюнктураси ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилади, шунингдек, экспорт ҳажмлари мониторингини юритади ва ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспорт ҳажмини ошириш учун масъул ҳисобланади.

Қўмита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур банд талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Бунда, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни асраб-авайлаш, уларни қайта тиклаш ва популяциясини кенгайтириш ҳамда ноқонуний йўл билан йиғишнинг олдини олиш чоралари ҳам назарда тутилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) учун квоталар Қўмитанинг буюртмасига кўра 2022 йилда 10 майгача, келгуси йилдан ҳар йилнинг 1 февралигача тасдиқланишини таъминласин.

8. Қўмита ва Уюшманинг:

а) Қўмитанинг доимий эгалигида бўлган ер майдонларидаги каврак ўсимлигидан фойдаланганлик учун хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан олинадиган тўлов миқдорини:

“Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби”га киритилмаган каврак ширасининг (елим) 1 килограмми учун тўрт бараварга ошириш;

“Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби”га киритилган каврак ширасининг (елим) 1 килограмми учун икки бараварга ошириш;

б) амалдаги тартибга кўра, каврак ўсимлигидан фойдаланганлик учун хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан ундирилиб, тегишинча тақсимланадиган суммаларни сақлаб қолиш;

в) мазкур бандга мувофиқ каврак ўсимлигидан фойдаланганлик учун оширилаётган тўлов ундиришдан олинган маблағларни Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисоб рақамига ўтказиш, улардан 50 фоизини Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш ҳамда 50 фоизини Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармасида қолдириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

9. Белгилансинки, Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси каврак ўсимлигидан фойдаланганлик учун оширилаётган тўлов ундиришдан олинган маблағларни:

каврак етиштириш кластерлари иштирокчиларига ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга субсидиялар бериш;

ташкил этиладиган маданий плантациялар учун ер майдонларини тайёрлаш, каврак кўчатини харид қилиш ва экиш харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар бериш;

каврак етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этиш учун субсидиялар бериш;

Қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантиришга йўналтиради.

Қўмита икки ой муддатда каврак етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар бериш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 майдан бошлаб уч йил давомида:

каврак етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади;

каврак ўсимлигини етиштирувчилар ва унинг хомашёсини қайта ишловчи корхоналар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар божхона божидан озод этилади. Бунда, импорт қилинадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилиши тўғрисида экспертиза хулосаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан берилади;

б) Қўмита Уюшма билан биргаликда жун ва каврак маҳсулотлари (ТИФ ТН бўйича 5101–5109, 5602, 570110, 5701109, 1301 90 0000 кодлари) экспорт ҳажмлари мониторингини юритади ва ушбу маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш чораларини кўради.

11. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қўмита ва Уюшманинг 2022 йил 1 майдан 5 йил муддатга каврак ўсимлиги уруғларининг республикадан олиб чиқилишига рухсатномалар берилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

12. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг чегарасига яқин ҳудудларда каврак етиштириш кластерлари томонидан каврак шираси ва уруғини йиғиб олиш учун шароит яратиш юзасидан таклиф киритсин.

13. Қўмита, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг:

Уюшма тизимидаги субъектларда мавсумий ишчиларнинг тўлиқ бир мавсум ишлаган даврини уларга пенсия тайинлаш учун қонунчилик ҳужжатларида тасдиқланган, бир йиллик меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар рўйхатига киритиш;

2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача Уюшма тизимидаги субъектларда фаолият олиб бораётган мавсумий ишчилар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорда ундириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банднинг учинчи хатбошисидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.

14. Қўмита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини асраб-авайлаш, уларни қайта тиклаш ва популяциясини кенгайтириш ҳамда ноқонуний йўл билан каврак йиғишнинг олдини олиш чораларини кўриб борсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

17. Қўмита икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг раиси Б.Қ.Шарипов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш.МИРЗИЁЕВ

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz