Иқлим oзгариши ва бошқа кўплаб омиллар сабаб ўсимликлар касалликлари ҳам эволюция қилмоқда. Флора оламида инфекцион касалликлар, замбуруғлар ва вируслар янгилик эмас. Ўсимликларда ҳаёт кечирадиган ушбу организмлар вегетация даврини нормал кечишига тўсқинлик қилади ва ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Бу йўналишда янги инновацион усуллар, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари Буюк Британияда малака ошираётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Малака ошириш курслари доирасида мутахассислар Лондондаги Табиий тарих музейида ҳам бўлдилар. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, ушбу музей Буюк Британиянинг энг йирик музейларидан бири бўлиб, бу ерда ботаника бўйича 70 миллиондан ортиқ намуналар сақланиб келинади. Шунингдек, зоология бўлимидаги 55 миллиондан ортиқ экпонатларнинг яримини ҳашаротлар ташкил этади.

Малака ошириш курслари доирасидаги яна бир объект табиий ресурслардан самарали барқарор фойдаланиш бўйича тадқиқотлар ўтказувчи “FERA” – Озиқ-овқат ва атроф-муҳитни кузатиш агентлиги бўлди. Ўзбекистонлик мутахассислар 100 йиллик тарихга эга ташкилотнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Малака ошириш курслари якуни бўйича “CАBI”- Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари халқаро маркази раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, 11 нафар мутахассисга сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2 ҳафта давомида Агентлик ходимлари, шу жумладан Марказий фитосанитария лабораторияси мутахассислари ўсимликлар зараркунандалари, яъни вируслар, замбуруғлар ва бошқа ўсимлик касалликлари ҳамда лаборатория диагностикаси бўйича британиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашдилар.

Жорий йилнинг 28 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган “Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида 118 та насос станцияларини модернизация қилиш” лойиҳасининг қарз битимини муҳокамаси бўйича учрашув бўлиб ўтди. Тадбир видео-алоқа тарзида ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Марказ директори Бахтиёр Камалов ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар (Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги) вакиллари иштирок этишди. Учрашвда ЕТТБ билан мазкур лойиҳанинг қарз битимини имзолашда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар келгусида бажариладиган ишлар ҳамда уларни жадаллаштириш юзасидан ўзаро келишувга эришдилар.

Англиянинг Манчестер шаҳрида Европадаги энг йирик ҳалол таомлар фестивали бўлиб ўтади, бу фестивалга Буюк Британия бўйлаб минглаб одамлар ташриф буюриши тахмин қилинмоқда

Ҳалол таомлар фестивали 2022 йил 27 – 28 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.100 турдан ортиқ таомлар намойиш этиладиган мазкур тадбирга Блекберн, Болтон, Бредфорд ва Дюсбери каби ҳудудлардан минглаб одамлар жалб қилиниши айтилмоқда.«Islamic Relief UK» Манчестер ҳалол таомлар фестивалининг Расмий хайрия ҳамкори бўлишдан шарафдир», деди “I Love Manchester” нашрига Буюк Британия «Islamic Relief UK» вақфи директори Туфайл Ҳусайн.

“Бу ажойиб тадбир очиқ ҳавода бўлади. Ҳаётнинг турли қатламлари ва табақаларидан бўлган минглаб одамларнинг ўйин-кулги, байрамлар ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун бирлашаётганини кўришни орзиқиб кутамиз. Кўнгилочар ярмаркадан тортиб, болалар майдонигача, шунингдек, намоз ўқиш жойларигача ташкил этилади”, — деди Ҳусайн.

Шу йил 20-июль куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида  «Марказий Осиёда касбий таълим – Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш секторида тизимли ёндашувларни рағбатлантириш (ПЕCА)» мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги ҳомийлигидаги ушбу тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон давлатлари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур дастур Марказий Осиёда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноати учун тажриба тариқасида касб-ҳунар таълими ҳамда уни модернизация қилишни қўллаб-қувватлайди.

Тадбирдан мақсад икки томонлама: касбий таълим ва университет таълимини йўлга қўйишдан иборат бўлиб, унда таълим мазмунининг муҳим қисми корхоналарда, яъни бевосита иш жойида ўқитилади.

Маълумот учун таъкидлаш лозимки, ушбу конференцияда Ўзбекистон Oзиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Бугун Давлат экология қўмитасида соҳада фаолият кўрсатаётган ёш кадрларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

“Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида ташкил қилинган семинарда Қўмитанинг халқаро тадбирларда қатнашаётган ёш ходимлари ўз йўналишлари ва таассуротларидан келиб чиқиб, халқаро тажрибаларни ўртоқлашдилар. Жумладан, жорий йилнинг 6-17 июнь кунлари халқаро даражада бўлиб ўтган Базель, Стокгольм ва Роттердам конвенцияларининг Томонлар йиғилишида қатнашган ёш мутахассислар ушбу йиғилишда дунёнинг етакчи экспертлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар ҳақида сўзлаб бердилар.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари Швейцария, шу жумладан Женева шаҳридаги мавжуд бўлган чиқиндиларни бошқариш тизими, биохилмахилликни асраш, атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш, экологик таълим йўналишлардаги экологик амалиётлари билан таништирилди.

Тадбирда мутахассислар мазкур амалиётларни Ўзбекистон шароитида жорий этиш бўйича фикр алмашдилар ва бу каби тадбирларни ўзаро ҳамфикрликда доимий ўтказишга келишдилар.

Жорий йилнинг 5-7-июл кунлари Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти,Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари фитосанитария хизматлари раҳбарлари иштирокида Марказий Осиёда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ўтказилган минтақавий йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори Иброҳим Эргашев Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлат инспекцияси қўмитасининг раҳбари Марс Алмабек билан учрашди. Олиб борилган музокаралар натижасида қатор йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган дастур имзоланди. Дастурга кўра:

– ўзаро савдо доирасида карантин объектларининг олиб кирилиши ва киритилишига йўл қўймаслик бўйича қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

– фитосанитария хизматлари раҳбарларининг тизимли ишчи йиғилишларини ўтказиш;

– карантин фитосанитария назоратини ўтказиш;

– фитосанитария хавфини ҳамкорликда таҳлил қилиш;

– лабораториялараро қиёсий таҳлилларни ўтказиш бўйича тажриба алмашишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, келишувга кўра ҳамкорликдаги дастурда келиб тушган билдиришномалар бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижалари юзасидан хабар бериш, назорат қилинадиган маҳсулотларнинг ўзаро савдосида берилган фитосанитария сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига оид Томонлар қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот тизимларини интеграциялаш масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

Бундан ташқари, зарарли чигирткаларга қарши комплекс чора-тадбирларни олиб бориш бўйича музокаралар олиб борилиб, давлатларнинг чегарадош ҳудудларида биргаликда ўрганиш ишларини давом эттиришга келишилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг кафолати остида қўл юки орқали маҳсулотларни олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Римга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Италиядаги Элчихонаси иштирокида халқаро ташкилотлар, Италия қишлоқ хўжалиги уюшмалари, илмий-тадқиқот институтлари ва йирик компаниялар вакиллари билан бир нечта учрашувлар ўтказилди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг бош қароргоҳида мазкур халқаро тузилма бош директори Suy Dunyuy иштирокида “Uzbekistan Lounge” маданий залининг очилиш маросими ташриф доирасидаги алоҳида эътиборга молик тадбирга айланди.

Музокарада Жамшид Ходжаевнинг БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Suy Dunyuy билан музокаралари чоғида ФАОнинг техник кўмаги, қўшимча молиявий маблағлар, хусусан, Глобал экология жамғармаси ва Яшил иқлим жамғармасининг грантини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, ФАО билан қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон ва яйловлардан самарали фойдаланишга қаратилган 10 млн долларлик иккита янги грант лойиҳаси имзоланди. Учрашув доирасида ФАО Ўзбекистон Президентининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларини юксак баҳолаши таъкидланди. Деленация Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ИФАД) президенти Jilber Ungbo, жамғарманинг минтақавий директори Dina Saleh ва мамлакат бўйича директор Fidi Rajonson билан ҳам учрашди. Музокаралар чоғида Ўзбекистонда ИФАД идорасини очиш масалалари муҳокама қилинди. 2023-2027-йилларга мўлжалланган Янги стратегик имкониятлар дастури (CОСОП) доирасида Ўзбекистон ва ИФАД ўртасида кичик фермерлар, шунингдек, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ўртага ташланди. Қишлоқ хўжалиги уюшмалари, илмий-тадқиқот институтлари ва йирик агрокомпаниялар билан учрашувда вазир Ходжаев ва Италия қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (ФАГРИ) президенти Janfranko Grechi Ўзбекистонда ФАГРИ ассоциацияси ваколатхонасини очиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йў харитаси”ни имзолади. Италия кўчатлари уюшмалари консорциуми (CИВИ Италиа) президенти Gandominiko Konsalvo  ва Қишлоқ хўжалиги конфедерацияси (Cонфагриcолтура) бош директори Franchesko Porsini билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда мевали дарахт кўчатларини сертификатлаштириш тизимини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳа тафсилотлари муҳокама қилинди. ФАОнинг Римдаги Бош қароргоҳида  “Uzbekistan Lounge” маданий зали очилиши алоҳида эътиборга молик ҳодисага айланди. Очилиш маросимида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ва бошқа юқори мақомга эга меҳмонлар иштирок этди.

 

Давлат экология қўмитасида “Инновацион молиявий ечимлар ва “Яшил макон” ташаббусни қўллаб-қувватлашни режалаштириш” деб номланган янги қўшма лойиҳани Ўзбекистонда амалга оширишга бағишланган Ҳамкорлик келишуви тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Гибрид форматда ташкил қилинган маросимда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ва БМТТДнинг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директорининг ўринбосари Марина Уолтер хоним, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска иштирок этди.

Қўшма лойиҳа Давлат экология қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (ЕИК)  ташаббуси билан амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Лойиҳанинг асосий мақсади узоқ муддатли молиялаштириш, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни ошириш орқали “Яшил макон” ташаббусини ҳаётга самарали тадбиқ этишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат. Лойиҳа уч томондан, яъни Давлат экология қўмитаси, БМТТД ва БМТ ЕИК билан ҳамкорликда молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Яшил макон” лойиҳаси Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришини юмшатиш ва иқлим таъсирига мослашиш бўйича Париж келишуви доирасидаги мажбуриятларини бажаришга ёрдам беради. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида дарахтлар тупроқ сифатини яхшилайди, чўлланишнинг олдини олиш ва уни қайтаришда ҳам катта ўрин тутади.

БМТТД томонидан таклиф этилаётган молиявий воситалар яшил ҳудудларни кўпайтириш ва кенгайтириш орқали углерод захираларига қайтишни таъминлайди ва ўрмонзорлаштириш фаолияти билан боғлиқ молиявий юкни камайтиради.

Ушбу қўшма лойиҳа, Ўзбекистонда, айниқса, қишлоқ аёллари учун экологик тоза ва барқарор иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

 

Одатда бир ё иккита қуёш панели билан электр энегияси бўйича каттароқ самарага эришиш қийин. Қуёш панели қайта тикланувчи электр энергияси манбаи бўлгани билан афзал. Уни ишлаб чиқаришда анъанавий энергетикадан фарқли равишда табиатга зарарли газлар чиқарилмайди. Шунчаки қуёш нури электр энергияга айлантирилади.

Ҳозирги вақтда муаммоли томони шуки, ҳали бу ускуналар қиммат. Шу сабабдан ҳозирча бундай ускуналар олиб кирган, ўрнатган ва ишлатаётган жисмоний ва юридик шахсларга давлат томонидан маълум муддатга имтиёзлар ажратилмоқда. Чунки қуёш энергияси ишлаб чиқариш орқали тежамкорликка эришиш учун вақт керак.

Жомбойлик тадбиркор Насим Тўрақулов худди шу ҳолатни яхши тушунгани, замонавий фикрлаши билан диққатимизни тортди, деб ёзади ўз янгиликларида zarnews.uz веб-сайти.

– 2004 йил ўғлим қишлоқ хўжалиги соҳасида тажрибасини ошириш учун Германияга борганди. Айтишича, у ерда аллақачон фермерлар муқобил энергетика ускуналари – қуёш ва шамолдан электр энергияси ажратувчи ускуналарга эга. Эҳтиёжига яраша электр энергияси ишлаб чиқаради ва ўзи тасарруф этади. Керак бўлса ортиқчасини сотади ҳам. Шу воқеадан кейин мен ҳам мустақил электр станция қуришга қарор қилгандим. Бугунга келиб бу амалга ошди. Сиз кўриб турган кичик қуёш электр станцияси 270 та панелдан иборат. Бу электр энергиясига бўлган эҳтиёжимнинг маълум қисмини таъминлаб беради. Чунки фермер хўжалигимизда турли лойиҳаларни амалга оширяпмиз, – дейди тадбиркор.

Насим Тўрақуловга бугунги кунда у 100 гектар майдонда турли мевали дарахтлар кўчатлари етиштиради, боғдорчилик қилади ва бошқа талабгор экинлар етиштиради. Масалан, 10 гектарга қулупнай етиштириб, музлатилган ҳолда турли ҳудудларга етказиб беради. Буларнинг барчаси учун мунтазам электр энергияси керак. Айниқса, катта майдонни суғоришда муаммо бўлмаслиги лозим.

Қуёш электр станциясида энг асосий жиҳат – панеллардан ҳам кўра, ишлаб чиқарилган электрни сақлаш, бутун дунёда асосий муаммолардан бири шу. Айнан мана шу сабабдан тадбиркор ҳали ҳам қисман анъанавий электрдан ҳам фойдаланади. Аммо тез орада бу муаммо – батареялар бўйича ҳам ечим топиш ҳаракатида.

Мазкур фермер хўжалик Жомбойнинг «Тўққизбой» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Интенсив боғ ва дала экинларини суғориш тизимидаги электр қурилмалар учун қурилган станциясининг ишлаб чиқариш қуввати 60 кВт. Станция фаолияти натижасида 43,2 минг кВт/соат (қарийб 20 миллион сўмлик) электр энергиясини тежаш имконияти бор.

Фикримизча, бошқа фермер хўжаликлари, айниқса марказлашган тармоқлардан узоқроқдаги тадбиркорлар мазкур хўжлик фаолиятини ўрганиши лозим. Чунки дастлабки йилларда қуёш электр станцияси орқали ишлаб чиқарилган энергия қимматга тушса-да, мазкур ускуналар 20 йил давомида ишлаши ҳисобига кейинчалик энергия деярли “сув текин”га тушади. Қолаверса, шу йилдан эътиборан юқорида айтилганидек, мазкур ускуналардан фойдаланилганлик учун энди имтиёзлар бор.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлардаги корхоналарнинг юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришини рағбатлантириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, шунингдек МДҲ ҳамда жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш мақсадида МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 29 майдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 2 йилда 1 маротаба Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасида эришган ютуқлари учун МДҲ мукофоти (Премия Содружества Независимых Государств за достижения в области качества продукции и услуг) танлови ўтказиш жорий этилган деб хабар беради Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.

Танлов шартига мувофиқ МДҲга аъзо давлатларга камида 2 йил давомида маҳсулотларини экспорт қилган ва юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини таъминлаган саноат, истеъмол товарлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва ҳизмат кўрсатувчи корхоналар иштирок этиши белгиланган. Танлов ғолиблари диплом билан тақдирланади ва соврин логотипидан 3 йил давомида маҳсулотларини ёрлиқлашда реклама мақсадларида фойдаланишлари мумкин бўлади. Жорий йил 18 март куни Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг навбатдаги 93-йиғилишида илк бор Ўзбекистондан Самарқанд вилоятидаги «АГРОМИР» корхонаси маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасида эришилган ютуқлари учун МДҲ Мукофоти лауреатлари деб топилди. Бугун Агентлик матбуот хизмати ташаббуси билан ҳудудий бўлинма масъуллари ҳамкорлигида мазкур корхона фаолияти билан танишилмоқда. ОАВ ходимлари иштирок этаётган мазкур учрашувда корхона томонидан эришилган ютуқлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати юзасидан маълумотлар берилмоқда.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz