АМИНОКИСЛОТАЛАР – кислоталар ва аминлар хусусиятларига эга бўлган органик бирикмалар. Оқсил ҳамда пептидларнинг таркибига киради. Маҳсулотларнинг тўйимлилигини белгилайди

АММИАКЛИ СЕ- ЛИТРА, аммоний нитрат – таркибида 33-35% азот бўлган маъданли ўғит. Сувда яхши эрийди. Асосан баҳорда ҳосилга кирган боғ ва токзорга соф ҳолда 120 кг/га, ёшларига 60-70кг/га солинади. Яна қ. Амиачные удобрения.

АММИАКЛИ ЎҒИТЛАР – азот аммиак шаклида бўлган маъданли ўғитлар. Қ. Азотные удобрения.

АММИАКАТЛАР – концентрантланган суюқ ҳолдаги азотли ўғитлар. Тузларнинг аммиак билан ўзаро таъсирининг маҳсули. Мочевина, аммиакли селитра ҳам аммиак асосида олинган А. кўпроқ аҳамиятга эга. А. рангсиз, баъзан сарғиш рангда ва таркибида 35-50% азот бўлади.

АММОНИЙЛАШ- ТИРИЛГАН СУПЕРФОСФАТ – фосфорли-азотли ўғит. Суперфосфатни сувсиз аммиак, аммиак ёки аммиакатлар эритмаси билан бойитилган ҳолда олинади. Оддий суперфосфатга нисбатан физикавий хоссалари яхши. Соф ҳолда 90-100 кг/га ва 45-50 кг/га солинади.

АММОФОС – азот-фосфорли аралаш ўғит. Таркибида 10-12% азот, 42-60% фосфор бор. 1т. А. 3т. Суперфосфат билан 1т. Аммоний сульфатнинг ўрнига тенг.

АМПЕЛОГРАФИЯ – токнинг тур ва навла- рини ўрганадиган фан. Тур ва навларнинг ташқи муҳит ҳамда инсон таъсирида ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади. Увология билан боғлиқ. Умумий ҳамда хусусий А. бўлади. Умумий А. токдошлар систематикасини, таснифини, навларнинг келиб чиқишини, ўзгарувчанлигини, шунингдек, ампелографик тадқиқотлар методика- сини ўз ичига олади; хусусий А. эса алоҳида узум навларини ўрганиб, уларга ботаник, агробиологик ва хўжалик – технологик жиҳатдан таъ- риф беради. Узум навларига таъриф бериш учун Халқаро ампелографик комиссия (Вена, 1873) томонидан ягона тизим қабул қилинган.

АМПЕЛОМЕТРИЯ – ампелоография ишлари, яъни узум навлари хусусиятлари (белгилари)ни аниқлашда қўлланиладиган усул. Вариацион усул билан қўшиб олиб борилади.

АМПЕЛОПЕДОЛОГИЯ – токзор тупроқлари (тупроқ шароити) ҳақидаги таълимот. Турли агротехника усуллари таъсирида (мас: тупроқни чуқур ҳайдаш плантаж) тупроқ ўзгарувчанлигини ўрганади ва ҳ.к.

АМПЕЛОПСИС – токдошлар (Витасеае Жусс)ни бирлаштирувчи 10 туркумнинг биттаси. Осиё ва Шимолий Америкада тарқалган 20 га яқин ток турини ўз ичига олади. Селекция ишларида ҳамда манзарали ўсимлик сифатида фойдаланилади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz