Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси  ва агентликнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Қўмита ва Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Жумладан, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн долл. имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қўмита вакиллари томонидан  мазкур лойиҳанинг дастлабки концепцияси бўйича маълумотлар берилди.

Япон томони, бугунги кунда бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  ҳар бир давлат учун устувор вазифа эканлиги, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа мазкур вазифаларни бажарилишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқишда бажарилиши лозим бўлган кейинги чора-тадбирлани келишиб олишди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида имтиёзли кредит маблағларини олган Тошкент вилоятида жойлашган «KIM PEN XVA CHORVA» фермер хўжалиги фалоияти билан тинишилди. Ташриф давомида меҳмонларга олинган кредит маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.
Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори С. Джумана фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва кейинги фалият учун ўз тавсияларини бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ва Германиянинг Шпаркасса банкининг Ўзбекистондаги раҳбари Матиас Ванглер ўртасида музокаралар ўтказилди.Учрашувда Германия банки томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредит ва грант маблағлари юртимизда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳани модернизация ва диверсификация қилиш, чорвачилик соҳасида қулай агробизнес муҳитини ривожлантиришга йўналтирилиши таъкидланди.

Шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг февраль ойида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланиб, унда белгиланган дастур доирасидаги вазифаларни амалга ошириш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига 2022 йилнинг ўзида Халқаро молия ташкилотларининг 500 миллион доллар миқдорида кредит маблағларини жалб этиш вазифаси юклатилган.

Ветеринария қўмитаси томонидан бугунги кунда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Франция тараққиёт агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги каби бир қатор халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, улар иштирокида ветеринария ва чорвачилик соҳасида қиймати 500 миллион доллар бўлган янги лойиҳалар ишга туширилганини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси  ва JICAнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Қўмита ва Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Тадбирда, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн доллор имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича келишиб олинди. Қўмита вакиллари томонидан  мазкур лойиҳанинг дастлабки концепцияси бўйича маълумотлар берилди.
Ундан ташқари, Ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларинининг малакасини ошириш, япон экспертларини Ўзбекистонга жалб этиш, Қўмита тизимидаги илмий-тадқиқот, олий таълим, ташхис марказлари, наслчилик корхоналарида мавжуд лабораториялар моддий-техник базасини яхшилашни кўзда тутувчи “Техник кўмак” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқишда бажарилиши лозим бўлган кейинги чора-тадбирларни келишиб олишди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Нукус шаҳридаги «Нукус Жақсылық шерим» МЧЖ ихтисослаштирилган сўйиш кушхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария санитария экспертиза лабораториясида янги жорий қилинаётган електрон маълумотлар базаси – “VIS BILLUR” електрон ахборот тизимини йўлга қўйиш ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таминлаш буйича семинар ташкил этилди.

Семинарда, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмита раиси М.Кайпанов, соҳа мутахассислари ва барча туман лаборатория ҳодимлари қатнашиб, улар “VIS BILLUR” електрон ахборот тизими ҳақида маълуматларга эга бӯлишди.

Шунингдек, ветеринария мутахассисларига ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнлари хусусида тўлиқ ахборот берилди.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz