Ўзбекистон чорвачилиги соҳасини ривожланишига JICA ташкилотининг хиссаси

09.06.2022
Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси  ва JICAнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Қўмита ва Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Тадбирда, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн доллор имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича келишиб олинди. Қўмита вакиллари томонидан  мазкур лойиҳанинг дастлабки концепцияси бўйича маълумотлар берилди.
Ундан ташқари, Ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларинининг малакасини ошириш, япон экспертларини Ўзбекистонга жалб этиш, Қўмита тизимидаги илмий-тадқиқот, олий таълим, ташхис марказлари, наслчилик корхоналарида мавжуд лабораториялар моддий-техник базасини яхшилашни кўзда тутувчи “Техник кўмак” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқишда бажарилиши лозим бўлган кейинги чора-тадбирларни келишиб олишди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x