Ўзбекистон сув хўжалиги мутаҳассисларининг Австрияга сафари давом этмоқда

30.05.2022

Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Аму-Бухоро ирригация тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси доирасида Қизилтепа-1 насос станцияси учун харид қилиниши режалаштирилган насос агрегатларининг металл қаттиқлигини синовдан ўтказиш мақсадида Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази вакиллари ҳамда ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ Давлат инспекцияси ходими иштирокида тузилган ишчи гуруҳ Австриянинг Грац шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Andritz компанияси томонидан насос станциялари, агрегатлари, эҳтиёт қисмлар ва уларнинг техник кўрсаткичлари тўғрисида умумий маълумот берилиб, куннинг иккинчи ярмида лойиҳа доирасида харид қилиниши режалаштирилган насос агрегатлари синовдан ўтказилди.

Сафар давом этмоқда.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x