Қишлоқ хўжалиги соҳасида Чехия билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяди

10.06.2022

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Чехия Республикаси парламенти депутатлар палатасининг Қишлоқ хўжалиги қўмитаси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига яратиб берилаётган имкониятлар, ажратилаётган субсидиялар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишларни алоҳида қайд этди.

Чехия Қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси К.Михаил Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр билдирди.

Учрашувда иштирокчилар келгусида аграр соҳада ҳамкорлик тадбирларни амалга оширишга, жумладан, иккала давлат Парламенти Қишлоқ хўжалиги қўмиталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тажриба алмашиш, Чехиянинг қишлоқ хўжалиги техникалари, чорва ҳайвонлари, паррандалар ва ветеринария препаратларини келтириш ҳамда ҳамкорликда ўқув курслари, семинар тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этиш каби масалаларда келишиб олишди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда етиштирилган мева сабзавотларни Чехия давлатига экспорт қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x