Ишончли ҳамкорлик – муваффақият гарови

08.07.2022

Жорий йилнинг 5-7-июл кунлари Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти,Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари фитосанитария хизматлари раҳбарлари иштирокида Марказий Осиёда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ўтказилган минтақавий йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори Иброҳим Эргашев Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги давлат инспекцияси қўмитасининг раҳбари Марс Алмабек билан учрашди. Олиб борилган музокаралар натижасида қатор йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган дастур имзоланди. Дастурга кўра:

– ўзаро савдо доирасида карантин объектларининг олиб кирилиши ва киритилишига йўл қўймаслик бўйича қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

– фитосанитария хизматлари раҳбарларининг тизимли ишчи йиғилишларини ўтказиш;

– карантин фитосанитария назоратини ўтказиш;

– фитосанитария хавфини ҳамкорликда таҳлил қилиш;

– лабораториялараро қиёсий таҳлилларни ўтказиш бўйича тажриба алмашишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, келишувга кўра ҳамкорликдаги дастурда келиб тушган билдиришномалар бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижалари юзасидан хабар бериш, назорат қилинадиган маҳсулотларнинг ўзаро савдосида берилган фитосанитария сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига оид Томонлар қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот тизимларини интеграциялаш масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

Бундан ташқари, зарарли чигирткаларга қарши комплекс чора-тадбирларни олиб бориш бўйича музокаралар олиб борилиб, давлатларнинг чегарадош ҳудудларида биргаликда ўрганиш ишларини давом эттиришга келишилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг кафолати остида қўл юки орқали маҳсулотларни олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилишга эришилди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x