Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида насос станцияларини модернизация қилиш” лойиҳаси муҳокамаси

29.07.2022

Жорий йилнинг 28 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган “Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида 118 та насос станцияларини модернизация қилиш” лойиҳасининг қарз битимини муҳокамаси бўйича учрашув бўлиб ўтди. Тадбир видео-алоқа тарзида ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Марказ директори Бахтиёр Камалов ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар (Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги) вакиллари иштирок этишди. Учрашвда ЕТТБ билан мазкур лойиҳанинг қарз битимини имзолашда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар келгусида бажариладиган ишлар ҳамда уларни жадаллаштириш юзасидан ўзаро келишувга эришдилар.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x